Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
770
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123051
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 655
Главная "БИРЖА" Хатлов натижаси: бўш турган 60 та бино-иншоот ва ер майдони аниқланди

bush_bino_160_5541Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 6-бандига мувофиқ, “Ўзагросервис” АЖга икки ойлик муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда “Ўзагросервис” АЖ ташкилотларининг бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолари ва иншоотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш белгиланганди.

Шунга кўра, “Ўзагросервис” АЖ тизимидаги бўш турган бино-иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини хатловдан ўтказишни ташкил этиш бўйича Давлат рақобат қўмитасида 3 марта ишчи йиғилиши ўтказилди.

Ҳар бир ҳудудда жойига чиққан ҳолда бўш турган бино-иншоотлар ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

Жорий йилнинг 29 июлидан 8 августига қадар муддатда ўтказилган хатловлар натижасида “Ўзагросервис” АЖ тизимидаги жами 60 та бино-иншоот ва ер майдони бўш турганлиги аниқланди. Улардан 5 таси мамлакатимиз Президентининг юқоридаги қарорининг 2-иловасига асосан сотилиши белгиланди.

Аниқланган объектлардан 21 таси мавжуд қарздорликлар ҳисобига тақиқ остига олинди, давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекциялари томонидан 1 та объектнинг кейинчалик фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисида хулоса тақдим этилди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, аниқланган бўш турган объектлардан 35 тасини “Ўзагросервис” АЖ ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар олдидаги қарздорлигини камайтириш ҳисобига маҳаллий ҳокимлик балансига олиш масаласи кўриб чиқилиши лозим. Бунда 33,7 гектар ер майдони ва 35 716 кв.м. қурилиш майдонидаги бино-иншоотлар кейинчалик маҳаллий ҳокимликлар томонидан самарали фойдаланилиши ташкил этилади.

Фойдаланишга яроқсиз бўлган 1 та объект бузилиб, ер майдонлари маҳаллий ҳокимлик захирасига олиниши, 19 та объектни уларга нисбатан қўйилган тақиқлар ечилгандан сўнг маҳаллий ҳокимликлар балансига олиш масаласи кўриб чиқилиши лозим.

Шу билан бирга, муҳокамалар жараёнида “Ўзагросервис” АЖ мутахассислари томонидан бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар олдидаги қарздорлигини камайтириш ҳисобига маҳаллий ҳокимлик балансига беришда уларнинг қийматини қайта кўриб чиқиш таклифи берилган.

Таҳлиллар кўрсатишича, аниқланган 60 та объектнинг 21 тасида баланс эскириши даражаси 60 фоиздан ортиқни ташкил этади, айримларига 100 фоиз эскириш ҳисобланган бўлиб, уларнинг айни кўринишда маҳаллий ҳокимликларга топширилиши “Ўзагросервис” АЖ корхоналарининг солиқ қарздорлиги сезиларли даражада камайишига олиб келмайди.

Жумладан, тақдим этилган маълумотларга кўра, маҳаллий ҳокимликлар балансига топшириш таклиф этилаётган 35 та объектнинг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги 4,2 млрд.сўм бўлгани ҳолда, баланс қолдиқ қиймати 2,05 млрд.сўмни ташкил этади. Шунингдек, 24 та объектда баланс қолдиқ қиймати солиқ қарздорлиги суммасидан кам.

Шу билан бирга, мазкур масалада “Ўзагросервис” АЖ томонидан бўш турган биноларни қолдиқ баланс қийматидан фарқли қийматда бегоналаштириш таклиф этилган тақдирда, Ўзбекистон Президентининг юқорида қайд этилган қарорининг 6-бандига тегишли ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.

“Ўзагросервис” АЖ тизимидаги бўш турган бино-иншоотларни хатлов қилиш чоғида айрим биноларнинг ҳатто кадастр ҳужжати мавжуд эмаслиги аниқланди. Масалан, “Амударё агромаштранс МТП” МЧЖ балансидаги, Амударё тумани, Қипчоқ ҚФЙда жойлашган, 1989 йилда қурилган, айни пайтда 90 фоиз эскирган айвоннинг кадастр ҳужжати йўқлигига қарамай, тақиқ ва чеклов ҳам йўқ, гаровга қўйилмаган, мажбурий ижрога қаратилмаган.

“Қорақалпоғистон агросервис МТП” МЧЖнинг Тўрткўл тумани филиалига қарашли “Отауба” МФЙ жойлашган, майдони 188,33 кв.м. бўлган сут сотиш биносининг баланс (қолдиқ) қиймати 100 фоиз эскирган, кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас, тақиқ ва чекловлар йўқ, гаровга қўйилмаган, мажбурий ижрога қаратилмаган. Кадастр ҳужжати мавжуд бўлмаган яна бир иншоот шу маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ёрдамчи хўжалик биносидир. 100 бош чўчқага мўлжалланган бўш турган ушбу бино майдони 318,55 кв.м.ни ташкил этади.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани “Каттаминг агросервис МТП” МЧЖга қарашли, “Каттаминг” МФЙ, Мус­тақиллик кўчаси, 45-уйда жойлашган 7,2 га бўш турган ер майдони гаровга қўйилмаган.

Бўш турган ер майдони гаровга қўйилмаган яна бир бино Оқтош шаҳрининг Э.Равшанов кўчасида жойлашган бўлиб, Нарпай туманидаги “Нарпай агросервис МТП” МЧЖга қарашли.

Худди шу ҳолатни Фарғона вилоятининг Қўштепа, Тошлоқ, Фурқат туманларида ҳам кузатиш мумкин.

Бекобод шаҳрининг Наврўз кўчасида жойлашган “Бекобод агросервис МТП” МЧЖга қарашли маъмурий бинонинг бўш турган майдони 930 кв.м бўлиб, унга гувоҳнома олинмагани аниқланди.

Аниқланган далиллар, кузатиш ва таҳлиллар натижаси ҳар қандай кишини ҳайрон қолдириши табиий. Савол туғилади: нега мулкдорлар ўз мулкларга бу қадар бефарқдирлар? Давлатимиз томонидан мулкдорларга катта имтиёзлар берилаётган, шарт-шароитлар яратилаётган бир пайтда айримлар мулкдан тўғри, керакли мақсадларда фойдаланиш, ўз оиласи ҳамда халқимиз турмушини янада фаровон этишга ҳисса қўшиш ўрнига ўзибўларчиликка йўл қўйиши инсофданми? Бино-иншоотни таъмирлаб, ундан фойдаланишни эплай олмаганлар нима учун уни қўлидан иш келадиганларга сотиб юбормайди?

Тадбиркорлардан бугунги кунда ташаббускорлик ва яна ташаббускорлик талаб этилар экан, мулкдан унумли фойдаланиш ва самарали натижаларга эришиш ўз меҳнатларига боғлиқлиги шубҳасиздир.

Г.МУРОДАЛИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"