suzish_160_22145Қашқадарё вилоятидаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар сув спорти турлари бўйича спорт мактабида 1,2 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Пировардида бу ерда йигит-қизлар учун қўшимча қулайликлар яратилди.

– Сувни фильтрлайдиган, алмаштирадиган ва ҳароратини мўътадил ушлаб турадиган ускуналар ўрнатилди, – дейди мактаб директори Хуршид Жўраев. – Бу спортнинг ушбу турига қизиқувчи ёшларни мактабга жалб этишда жуда қўл келмоқда. Туб ўзгариш­лар эвазига муассасада “Ёш олимпиадачилар”, қизлар ўртасида “Сув париси”, “Нафосат олами” каби мусобақалар ўтказиш имкониятлари кенгайди,

Ҳозир мазкур иншоотдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда.

Саид МУРОДОВ.