Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Имкониятлар намойиши

 


invest_160_225141Инвестициялар бӯйича давлат қўмитаси билан Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамкорлигида инвестициявий таклифларни очиқ муҳокама қилиш ягона платформасининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Бу галги тадбирда маҳаллий ва хорижий инвесторлар эътиборига мамлакатимизнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноатининг инновацион фаолияти, салоҳияти ва имкониятларига оид тақдимотлар ҳавола этилди.

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Кейинги йигирма йил ичида юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 баравар ошган. Тармоққа инвестиция жалб қилиш умум­иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, аҳоли фаровонлигини яхшилаш, фуқаролар соғлиғини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ечимида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу боис ҳам бу соҳага уч йўналишда, яъни ҳукумат кафолати остидаги сармоя, тўғридан-тўғри ва техник кўмак кўрсатиш кўринишидаги инвестицияларни жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан ҳамкорликда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш ва уларда қўшилган қиймат занжирини ташкил этишни ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғридан-тўғри сармоя киритаётган хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёз ва преференциялар тақдим этилмоқда. Яратилган шарт-шароитлар туфайли чет эллик инвесторларнинг тўғридан-тўғри капитали асосида 170 дан зиёд корхона фао­лият кўрсатмоқда. Шунингдек, ҳукумат кафолати остидаги лойиҳаларни ва тўғридан-тўғри инвестицияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан чет мамлакатлар ҳамда халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратилган грантлар иштирокида 16 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Пахтачилик-тўқимачилик соҳасида 15 тадан зиёд кластер фаолият юритаётган бўлиб, келгусида улар сонини 50 тага етказиш, мева-сабзавотчиликда 45 та кластер ташкил этилган ва келаси йилдан бу рақамни 100 тага чиқариш кўзда тутилган.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси раҳбарияти берган маълумотга кўра, бу тизимда 249 та кичик ва ўрта бизнес субъекти томонидан маҳсулот ишлаб чиқарилиб, унинг мева-сабзавот консерваси, шарбат, қуритилган мева ва қандолат маҳсулотларидан иборат қисми экспортга жўнатиляпти. Таҳлилларга қараганда, жорий йилнинг ўтган олти ойида саноат маҳсулоти ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш суръати, шунингдек, янги узилган ҳамда қайта ишланган мева-сабзавотларнинг экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча ортган.

Узумчилик ва виночилик тармоғида олиб борилаётган ишлар, соҳанинг имкониятлари ва ривожланиш истиқболлари, таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти вакиллари томонидан маълумот берилди. Қайд этилганидек, ўтган йили акциядорлик жамияти экспорти 40 млн. доллардан ошган. 2006-2017 йиллар давомида 246 та инвестиция лойиҳаси бажарилган. 2018-2022 йилларда 73 та шундай лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиш кўзда тутилган. Мавжуд узумзор майдонлар самарадорлигини ошириш, узумларнинг янги навларини етиштириш ҳисобига ушбу майдонларни кенгайтириш чоралари белгиланган. Ўз узумзор плантацияларининг хом­ашёсидан ишлаб чиқарилган табиий узум виноларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тоифасига киритган ҳолда, ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш бекор қилиниши кутилмоқда, виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга уларни сақлаш муддатини мустақил белгилаш ҳуқуқи тақдим этилмоқда. Шунингдек, узумнинг истиқболли навларини етиштириш, кўпайтириш, қайта ишлаш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш, виночилик соҳасида агротехник, карантин ва инновацион технологияларни ишлатиш, виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича хорижда кенг қўлланилаётган бозор механизмларини, шу жумладан, ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи ўртасидаги кооперацияни, кластер моделини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат товарлари, мева-сабзавот маҳсулотлари билан ишончли ҳамда узлуксиз таъминлашга доимий эътибор қаратиляпти. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси вакилининг қайд этишича, озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий, юқори технологияли, энергияни тежовчи ускуналар билан таъминлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни жалб қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда уюшма тизимида умумий сиғими 98 минг тонналик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақловчи омборхоналар, жами сиғими 63 минг тоннани ташкил этувчи совитиш камералари мавжуд. Жорий йилда 8,3 минг тонналик янги совитиш омборхонасини қуриш ва 2,2 минг тонналик мавжуд совитувчи камераларни модернизациялашга оид лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган. Уюшма корхоналари томонидан экспорт масаласига устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилган. Ўтган йилда улар томонидан 17,0 млн. долларлик, жорий йилнинг август ойигача 8,8 млн. долларлик маҳсулот экспортга жўнатилган.

Тадбирда шу каби маълумотлар тақдим этилиши билан бирга озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича бир қатор янги лойиҳалар амалиёти бошлангани, бу жараёнда маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирок этишлари мумкинлиги, бунинг учун барча шарт-шароитлар, имтиёзлар мавжудлиги таъкидланди. Инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларидан турли мазмундаги саволлар ўртага ташланди. Уларга тегишлича жавоблар ва тушунтиришлар берилди. Икки томонлама мулоқот асосида ва қизғин фикр-мулоҳаза алмашиш руҳида ўтган учрашувдан сўнг инвестиция лойиҳалари амалиё­ти бўйича давлат органлари ва бизнес доира вакиллари иштирокида “B2G” шаклидаги кооперация биржаси ўтказилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар томонидан Инвестициялар бӯйича давлат қўмитасининг расмий сайтига онлайн тарзида мурожаат қилинмоқда. Ҳозиргача ушбу сайтга 518 та савол, таклиф-мулоҳаза тушган. Уларнинг аксарияти инвестициявий қарор қабул қилиш учун энг аввало, тегишли соҳа бўйича очиқ ва тўлиқ маълумот тақдим этилиши зарурлиги, ер майдони ажратилишида бюрократик тўсиқларнинг ҳанузгача мавжудлиги, инвес­тицион муҳитни яхшилаш бўйича хизматлар қониқарли ташкиллаштирилмаганлиги билан боғлиқ.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"