Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Огоҳ бўлсанг, озор кўрмайсан

gaz_160_3“Қиш ғамини ёзда е”, деган ибратли мақол бор. Юртимизда ёзнинг жазирама кунлари секин-аста охирлаб, саховатли куз томон одимламоқда. Куз-қиш мавсуми бошланиши билан корхона-ташкилотлар, аҳоли турар жой мавзелари, кўп қаватли уйларда иссиқликка бўлган эҳтиёж янада орта боради.

Айрим ҳолларда иситиш асбобларига нисбатан эътиборсизлик натижасида табиий ва ис газидан заҳарланиш, ёнғин каби хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин. Ана шундай нохуш вазиятларда хавфни бартараф этиш, фуқаролар муҳофазасини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Биз бу масалада бугунги кунда олиб борилаётган ишлар қай аҳволда эканлиги билан қизиқиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ҳамда қатор масъул ташкилотлар ходимлари билан суҳбатлашдик.

– “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан барча ҳудудий газ таъминоти идораларининг фаолиятини яхшилаш борасида самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда, – дейди “Ўзтрансгаз” АЖ инновацион технологияларни жорий қилиш ва техник сиёсат бўлими бош­лиғи Сардор Шарипов. – Бунинг натижасида эса эскича усулда ишлашнинг ҳар қандай шаклларидан тўлалигича воз кечиляпти. Қолаверса, тизим тасарруфидаги ташкилот ҳамда корхоналар фаолиятини тубдан яхшилаш механизмлари тобора ўзгариб боряпти. Жумладан, аҳолига суюлтирилган ҳамда табиий газни ўз вақтида етказиб бериш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, газ қувурларини мукаммал таъмирлаш дастурларини муддатида бажариш ва газ тақсимлаш пунктларининг намунавий ҳолатдалигини доимий назорат қилишга катта аҳамият қаратилмоқда.

“Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилиш тармоқ инс­пекцияси бошлиғи Ҳикматилла Юсупов бу мавзуда қуйидагиларга тўхталиб ўтди:

– Олиб борилаётган қатор тадбирларга қарамай куз-қиш мавсумининг кириб келиши билан ностандарт, қўлбола ва автоматик бошқарув тизимига эга бўлмаган иситиш қозонларидан фойдаланиш ҳамда газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бунинг натижасида эса аҳоли ўртасида табиий ва ис газларидан заҳарланиш, турли тан жароҳатлари олиш билан боғлиқ нохуш ҳолатлар учрамоқда. Газдан оқилона фойдаланиш, газ жиҳозларини беҳуда ишлатишга йўл қўймаслик, ноқонуний йўллар билан газ тармоғига уланишларга барҳам бериш, дудбурон ва шамоллатиш йўлларини ўз вақтида мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказишни амалга ошириш истеъмолчилар учун шартдир.

Иситиш жиҳозларидан фойдаланишда дудбурон ва вентиляция каналларининг созлигига эътибор берилмаётганлиги фуқароларнинг жабр кўришига ва бевақт вафот этишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, ўтган йиллар куз-қиш мавсумида дудбуронлари носоз бўлган иситиш қозонлари ва ускуналардан фойдаланилиши натижасида кўплаб инсонларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй берган.

– 2018 йил 17 июнь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги Янгиобод қишлоғида уй ошхонасида газ комфоркасидан табиий газнинг сизиб чиқиши оқибатида хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган, натижада 3 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш тан жароҳати олган, – дейди ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ғофур Пўлатов. – Мана шу каби ҳолатлар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл ва Хўжайли туманларида, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Косон туманларида, Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Арнасой туманида, Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон ва Сари­осиё туманларида, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида, Навоий вилоятининг Нурота ва Кармана туманларида ҳам содир этилган.

Ғ. Пўлатовнинг таъкидлашича, ушбу воқеалар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилганда, улар, асосан, аҳоли томонидан носоз ёки қўлбола газ ускуналаридан фойдаланиш, газ таъминоти идоралари ходимлари томонидан ерости магистрал газ қувурларига ҳамда аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозларига ўрнатилган тартибда техник ва профилактик хизмат кўрсатилмаслиги, қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларини бажариш, яъни аҳолига газдан фойдаланиш қоидалари бўйича йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш ишлари етарли даражада олиб борилмаганлиги оқибатида содир бўлаётганлиги аниқланмоқда.

2017 йилда республика бўйича ис газидан заҳарланиш бўйи­ча 81 та ҳолат қайд этилган бўлиб, унда 83 фуқаро вафот этган, 110 киши жабрланган. 2018 йилнинг январь-апрель ойларида содир бўлган ис газидан заҳарланиш ҳолатларида 54 нафар фуқаро жабрланган, афсуски, яна 58 фуқаро вафот этган.

Демак, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2017 йил 24 октябрда тасдиқланган Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга тўлақонли татбиқ этиш мақсадга мувофиқлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Дастурга асосан, ҳар йили 1 ноябрга қадар аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларидаги газ ва иситиш жиҳозлари, дудбуронлар ҳамда вентиляция тизимларининг куз-қиш мавсумидан олдин техник кўрикдан тўлиқ ўтказиш белгилаб қўйилган.

Дарҳақиқат, куз-қиш мавсумининг кўнгилдагидек ўтиши бугунги тайёргарлик ишларига бевосита боғлиқ. Қишга тайёргарлик ишларини нафақат газ таъминоти корхоналари, балки истеъмолчилар ҳам масъулият ва ҳушёрлик билан бажаришлари лозим.

Агар хонада табиий газ йиғилиб қолгудек бўлса, зудлик билан деразаларни очиб, шамоллатиш лозим. Электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқиқ бўлса, ўчирмаслик талаб этилади. Шунинг­дек, газ жўмракларини зудлик билан беркитиш, агар бунинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган, тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш лозим.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"