Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6075
7704
8056

-352
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118316
238474
143211

+95263

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 907 176
Главная "БИРЖА" Ташқи иқтисодий алоқа ва инвестиция муҳити


oliy_majlis_160Олий Мажлис Сенатининг  Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда қўмитанинг  жорий  йил биринчи ярмидаги  фаолияти натижалари ҳақида ахборот берилди. Таъкидланганидек,  ҳисобот даврида қўмита томонидан Сенат кўриб чиқиши учун халқаро шартномаларни ратификация қилиш билан боғлиқ 9 та қонун киритилган. “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида ўзбек-тожик давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани (Душанбе, 2018 йил 9 март) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм соҳасидаги қонун ҳужжатлари ҳамда давлат дастурларининг ижроси устидан тизимли парламент назоратини олиб боришга  асосий эътибор қаратилган.  Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилган.

Туризм соҳасини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратишга, шунингдек, мамлакатимизнинг туристларни жалб этиш имкониятини кескин оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, қўмита томонидан мамлакатимизда инвестиция муҳитини такомиллаштириш бўйича ахборот-таҳлилий материаллар мунтазам равишда тайёрланиб, тегишли давлат органларига юборилмоқда. Хусусан, жорий йил апрель ойида  “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги халқаро анжуманда жойларда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитлари бўйича маҳаллий ҳокимият органлари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, шунингдек, бизнес вакиллари ўртасида ўтказилган сўров натижалари муҳокама этилган.

Бундан ташқари, Сенатда Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Австриянинг “Raiffeisen International Bank AG” банки ҳамда “Credit Suisse Group AG” молиявий конгломерати каби молия институтлари вакиллари билан бўлиб ўтган  учрашувлар натижасида инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш, энг аввало, мамлакатимизда инвестициявий фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга  доир таклифлар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий, инвестиция  масалалари бўйича ҳамкорлигини кенгайтириш, вазирлик ва идораларнинг хорижий инвестицияларни жалб қилишга оид фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ҳуқуқий асослар яратиш, шу жумладан, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан  хулоса ва таклифлар тайёрлаш масаласи ҳам эътиборда бўлган.

Ҳисобот даврида қўмита томонидан дипломатик корпус, хорижий иқтисодий ташкилотлар вакиллари учун брифинглар, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилган.  Хорижий инвестицияларни жалб қилиш, туризмни ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида  турли тадбирлар ўтказилган.  Хорижий ҳамкорлар билан 50 дан ортиқ учрашув уюштирилган. Корея Республикаси, Грузия, Беларусь  каби давлатлар парламентлари билан парламентлараро алоқаларга оид  меморандумлар имзоланган.

Қўмита фаолиятидаги муҳим янгилик – бу Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатларга янгидан тайинланаётган элчилари томонидан чет давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш стратегияларини (“йўл хариталарини”) ишлаб чиқиш ва уларнинг тақдимотларини эшитиш амалиёти жорий этилганидир. Шу кунга қадар ўн нафар элчининг тақдимотлари эшитилган ва турли тармоқларнинг вакилларидан иборат махсус комиссия томонидан муҳокама қилиниб, иш режалари янада такомиллаштирилиб,  аниқ вазифалар белгиланган.

Ҳисобот даврида Туркия Буюк Миллат Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича Олий Мажлис парламентлараро гуруҳининг ва Туркия Республикаси парламенти “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган. Олий Мажлис Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси – Япония парламенти” парламентлараро гуруҳининг таркиби янгиланган.

Президентимизнинг 2018 йил 29 июнь куни Олмазор туманига амалга оширган ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ,  Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси билан ҳамкорликда тегишли компания, агентликлар томонидан инвестиция лойиҳаларини туман иқтисодиётига киритиш масаласида назорат ишлари олиб борилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат  қўмитаси томонидан тайёрланаётган сайёҳлик соҳасини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг бу йўналишдаги салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, туристлар учун қулай шароитлар яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар ишлаб чиқилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини ЮНЕСКОнинг Биосфера қўриқхоналари жаҳон тармоғи рўйхатига киритиш масаласи бўйича ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда алоқадор вазирлик ва идоралар билан мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Матбуот анжуманида келгусида бажариладиган ишлар  ҳақида ҳам сўз юритилди.            Жумладан, ҳозирда қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг Қирғизистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясига расмий ташрифларини амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Жорий йил  август ойида “Молия бозори ва молия хизматлари соҳасини янада ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари: миллий амалиёт ва халқаро тажриба” мавзуида давра суҳбатини ўтказиш режалаштирилган.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларига чет эл инвестициялари, замонавий технологияларини жалб қилиш, ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш борасидаги фаолияти юзасидан ҳамда  Ташқи савдо вазирлигининг мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишлари бўйича   ахборотларини эшитиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Янги инновацион иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари: Ўзбекистон ва чет мамлакатлар илғор тажрибаси” мавзуида давра суҳбатини ўтказиш белгиланган. Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида қўмита томонидан Америка-Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари иштирокида бизнес форум уюштириш кутилмоқда. Айни вақтда Олий Мажлисда Беларусь, Ҳиндистон, Польша  ҳамда АҚШ парламентлари билан ҳамкорлик  бўйича парламентлараро гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг таркибини янгилаш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Матбуот анжумани якунида қўмита раҳбарияти ва  аъзолари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган бир қатор  саволларга атрофлича жавоблар ва қўшимча маълумотлар берилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"