Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Ҳамкорликдан мақсад – импортни камайтириш

pasaytirish_160Изчиллик билан ва янгича босқичда давом этаётган ислоҳотлар жараёнида саноат корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага илғор технологияларни кенг жалб этиш, шу орқали юртимизга кириб келаётган импорт маҳсулотлари ҳажмини камайтириш, экспорт салоҳиятини эса юксалтириш долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди.

Таҳлилларга қараганда, кейинги йилларда кўрилаётган кенг кўламли чоралар натижасида мамлакатимиздан экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми кўпайиб бормоқда. Айни пайтда импорт маҳсулотлар салмоғи ҳам ўсиб бораётганини кузатиш мумкин. Айниқса, улар орасида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, ҳаттоки ўзимиздаги хомашёдан тайёрланиши мумкин бўлган маҳсулот ва материаллар ҳам бор. Респуб­ликамиз саноат тармоғида етакчи ўринга эга бўлган “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси такрибига кирувчи корхоналарда ишлатиладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг аксарияти четдан келтирилмоқда. Маълумотларга кўра, 2017 йилда компания таркибига кирувчи корхоналар томонидан умумий қиймати 244,7 миллион АҚШ долларилик хомашё, бутловчи қисм ва ускуналар импорт килинган, жорий йил январь-май ойларида бу кўрсаткич 103,7 миллион долларни ташкил этган. Кўриниб турибдики, муайян корхона маблағининг анча миқдори импортга сарфланмоқда. Хўш, ушбу масаланинг ечими қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, “Миллий тикланиш”
демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси, Бош прокуратура ҳамда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хомашё ресурсларидан самарали фойдаланишнинг долзарб масалалари: “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси корхоналари мисолида” мавзуидаги кўргазмали семинар шу савол доирасида кечди. Унда бу соҳадаги мавжуд муаммони ҳал этишда йирик саноат корхоналари билан кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш, бунинг учун йирик саноат корхоналари фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳақида тадбиркорларнинг хабардорлигини ошириш, ўзаро маълумот ва ахборот алмашишни доимий йўлга қўйишнинг аҳамиятига асосий урғу берилди. Мақсад йирик корхоналар томонидан четдан келтирилаётган хомашёлар, улар қайси маҳсулотни ишлаб чиқаришда ишлатилиши ҳақида таништиришдан иборат бўлди.

Шу боис, семинар аввалида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси фаолияти ва унга қарашли корхоналарнинг ишлаб чиқариш хусусиятларига оид тақдимот намойиш қилинди. Таъкидланганидек, компания ўз таркибига кабель маҳсулотлари, маиший техника ва трансформаторлар ишлаб чиқаришга ихтисос­лашган корхоналарни бирлаштирган бўлиб, ҳар уччала йўналишда ҳам бутловчи ва эҳтиёт қисмларни импорт қилиб келтириш ҳолати бор. Компания томонидан бу борада илмий изланишларга таянилган ҳолда керакли чораларни кўришга ҳаракат қилинмоқда. Яъни ўз таркибига кирувчи барча корхоналар билан биргаликда импортни оптималлаштиришга доир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Натижаси бўйича келтирилган биргина мисолга кўра, “Шўртангазкимё” мажмуа­си билан ҳамкорликдаги изланишлар самараси ўлароқ, кабель туридаги полиэтилен хомашёсини ишлаб чиқариш ўзлаштирилиб, маҳаллийлаштирилди, илгари эса у импорт қилинган. Компаниянинг Ургут туманида маиший техника ишлаб чиқарадиган кичик корхоналари газ плитасининг бурайдиган пластик қисмларини Андижондаги хусусий корхоналардан, темир қисмини эса “Артел” компаниясидан олишга киришишган. Бундан ташқари, телевизорларни деворга мустаҳкамлаб қўювчи қурилма ҳозиргача Хитойдан олиб келинаётган эди, эндиликда тегишли лойиҳа асосида “Қўқон техинвест” корхонасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, дастлабки маҳсулот Қўқон дўконларига чиқарилиб, кейинчалик қувват кенгайтирилиб респуб­лика миқёсида сотилиши режалаштирилган. Шунингдек, ПВХ смоласини, ПВХ пластикатининг янги турларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Умуман, тармоқда кооперация ва ўзаро тенг манфаатдорлик асосидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга, доимий мулоқотда бўлишга мавжуд муаммоларнинг ечими сифатида қаралмоқда. Мазкур жараёнда, албатта, иккита омил – сифат ва нарх муҳим аҳамият касб этади. Яъни маҳсулот чет элникидан қолишмайдиган юқори сифатли ва импортникидан арзон нархда бўлиши керак. Чунки маҳсулот маҳаллий хом ашё, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлардан қанча кўп тайёрланса, шунча арзон нархда истеъмолчиларга етказилади. Ички бозоримизнинг тўйинганлик даражаси ошади, соғлом рақобат вужудга келади, энг муҳими, маҳсулот сифатли бўлса, уни экспорт қилиш имконияти ҳам кенгаяди. Хусусий тадбиркорлар худди шундай талабларга жавоб бериб, йирик корхоналар билан алоқани йўлга қўйса, ўзининг келгуси ривожини таъминлаган бўлади. Айни пайтда компания томонидан ўз таркибига кирувчи импорт қилувчи корхоналар, четдан келтирилаётган хомашё ва бутловчи қисмлар ҳақидаги маълумотлар ягона электрон базасининг яратилиши бу борада муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Тадбир давомида кабель маҳсулотлари, маиший техника ва трансформаторлар учун қандай ва қанча ҳажмдаги эҳтиёт қисмлар зарурлиги, уларнинг қай бирлари импорт қилинаётгани, техник хусусиятлари ҳақида алоҳида тақдимотлар намойиш қилинди. Импорт товарлари, хомашёлар, бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмларидан фойдаланишнинг ҳолати маиший техникалар бўйича “Артел”, кабель-сим маҳсулотлари бўйича “Ўзкабель”, “Андижонкабель” корхоналари мисолида кўрсатилди.

Ушбу корхоналарнинг масъул вакиллари томонидан берилган маълумотларга қараганда, масалан, маиший техникалардан кир ювиш машинаси, совуткичлар корпуси темир ва пўлатдан тайёрланади ва улар ҳамда конденсатор, электрон термостат, турли электромотор, алюминий фольгаси импорт қилинади. Кондиционерлар учун компрессор, клапан, ошхона газ плиталари учун таймер, термометр, электроконфорка четдан олинади. Шунингдек, электр сув иситгичлар, чангютгичлар, лед чироқларнинг ҳар бири учун 6 хилдан хомашё ва материал хориждан келтирилади.

Таъкидланганидек, кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни жуда мураккаб бўлиб, бунинг учун 100 га яқин хомашё ишлатилади. Улардан бири – алюминий Тожикистон ва Россиядан келтирилади. Бундан ташқари, полиамид иплар, пластикат, бир неча маркали поливинилхлоридли пластикат, “БАСКО” концентрати, ранги барқарор сақланувчи турли бўёқлар, ПВХ смолалари, полиэтилен, хлорпарафин, антиоксидант каби яна бир қатор қўшимчалар ва эҳтиёт қисмлар чет давлатлардан олиб келинмоқда. Кимёвий хомашёлар, асосан, Европа мамлакатлари ва АҚШдан импорт қилинади.

Трансформаторларнинг корпуслари учун металлар ҳам республикамизда мавжуд эмас. Шу боис, уларни ҳам чет эл валютасига сотиб олишга тўғри келмоқда.

Тадбир мавзуси доирасида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар импортини камайтириш учун нафақат ушбу қисмларни, балки уларнинг ўзини тайёрлашга кетадиган хомашёларни ҳам ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш йўли сифатида йирик корхоналарда илмий изланиш­ларни ташкил этган ёки кучайтирган ҳолда ўзи учун зарур бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчи кичик цех ёки корхона очишга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Семинар якунида иштирокчиларни бир қатор корхоналар томонидан импорт қилинаётган хомашё ва эҳтиёт қисмлар билан яқиндан таништирувчи кўргазма бўлиб ўтди. Мутахассислар хусусий тадбиркорларга ушбу маҳсулотларнинг техник хусусиятлари ва хоссалари, ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш имкониятлари ҳақида атрофлича ахборот беришди.

Биз иштирокчиларнинг бу борадаги
фикрлари билан ҳам қизиқдик.

– Умуман, кўргазмали семинар маълумотга бой тарзда ўтди, – деди “Вест Адванс” хусусий корхонаси раҳбари Фаррух Ахмедов. – Чунки биз, аввало, “Ўзэлтехсаноат” компанияси фаолияти ва унинг таркибидаги бир қатор корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар билан яқиндан танишдик. Кўргазмали тарзда ташкил этилган семинар, албатта, ҳар қандай тадбиркор учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Зеро, шу ернинг ўзида корхона раҳбари ёки мутахассиси билан бевосита мулоқотда бўлиш, икки томон эҳтиёжлари ва имкониятлари ҳақида билиш учун қулай шароит яратилди. Бизнинг ҳам корхонамизда полимер воситаларини қайта ишлаш режамиз бор. Кўргазма стендларидан кўрдикки, масалан, “Артел” корхонаси учун газ плиталарининг пластмасса бурагичлари, масофадан ишга туширувчи пультлар керак. Биз шундай бутловчи қисмларни тайёрлаш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқчимиз.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"