Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4847
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86771
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 548 496
Главная "БИРЖА" Давлат харидлари тартиблари тушунтирилди

harid_160Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасида давлат харидлари тизимининг иштирокчилари учун семинар ташкил этилди.

Унда тиббиёт муассасалари ходимлари, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини етказиб берувчи ташкилотлар вакиллари давлат харидлари бўйича онлайн аукцион ва электрон дўкон механизмлари қоидалари билан таништирилди. Махсус ахборот портали – xarid.uzга давлат харидлари бўйича барча турдаги эълонларни жойлаштириш тартиби, мижознинг шахсий кабинетида шартномани расмийлаштириш жараёни, биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали ўзаро ҳисоб-китобни олиб бориш механизми намойиш этилди. Харидлар якуни бўйича юзага келиши мумкин бўлган баҳслар ва бунда қилинган шикоятни кўриб чиқиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Етказиб берувчилар электрон рақамли имзо ёрдамида давлат харидлари бўйича онлайн аукцион ва электрон дўконда иштирок этиш тартиби ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.

Семинар давомида иштирокчилар эътибори Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти, давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомларнинг мазмун-моҳиятига қаратилди.

Тадбир якунида буюртмачилар ва етказиб берувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

“ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"