Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Болангизга китоб ўқиб беринг

kitob_160Дам олиш кунларининг бирида курсдош дугонамни йўқлаб бордим. Талабалик йилларида жуда қалин эдик. Фарзанди икки ёшдан ошдики, бир йўқлаб боришга имкон тополмадим. Йўл-йўлакай китоб дўконига кирдим. Ранг-баранг китобларни кўриб кўзинг қувнайди. Кичик ёшдаги болаларга мўлжалланган расмли алифбо ва эртак китоби сотиб олдим. Ажойиб совғамни кўрган боланинг қувончи ортиши аниқ!

Эшик қўнғироғи тугмасини босарканман, анчадан бери кўришмаган қадрли инсоним билан тезроқ дийдорлашишга ошиқаман. Келишимни кутмаган дугонамнинг қувончдан юраги ёрилаёзди. Икки дугона узоқ вақт мириқиб суҳбатлашдик.

– Ўғлинг кўринмайди, ухлаяптими? – сўрайман дугонамдан.

– Йўғе, у ётоқхонада. Телевизор қўйиб берганман, Россия телеканалидан соатлаб мультик кўриб ётаверади, мен эса барча уй юмушларини бажаришга улгураман.

– Балки кечқурун, уйқуга ётишидан олдин эртак ўқиб берарсан?..

– Э, дугонажон, кечгача рўзғор ишлари билан бўлиб, тилим осилиб қолади. Кўпинча соткамга кўчириб олган мультикларни кўриб, ётиб ухлаб қолади.

Дугонамнинг гапларидан эсим оғаёзди. Ҳали эсини таниб улгурмаган мурғак гўдак кун бўйи жангари, вақти келса катта ёшдагилар ҳам кўришга уяладиган очиқ саҳналарга бой хорижий мультипликацион фильмларни томоша қилса, бу ҳам етмагандай яна мультфильм кўриб уйқуга кетса...

Маънавияти заҳарланаётган, бола бўлса-да, табиатида жиззакилик, қайсарлик, бемеҳрлик шаклланаётган гўдак улғайса, ким бўлди?! Боласининг телевизор қаршисида тинч ўтираверишидан хурсанд ота-­она вақти келганда уни бемаъни одатлару, табиатига ўрнашишга улгурган иллатлардан қайтаришга кучи етармикин?!

Очиғи, ўқиган, зиёли дугонамнинг бу ҳаракатларидан ҳафсалам пир бўлди. Қайтар чоғимда сумкамдан унинг фарзанди учун сотиб олган китобларни дугонам қўлига тутқаздим ва ундан ўғлига ҳар куни бир маҳал бўлса-да, эртак ўқиб беришини илтимос қилдим.

Йўлда кетиб борарканман, бир савол менга тинчлик бермасди: дугонам фарзандига китоб ўқиб берармикин?

Хайринисо ФОЗИЛОВА,

Тошкент алоқа касб-ҳунар

коллежи ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"