Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Ёш олимлар тадқиқотлари – муҳокама мавзуси

yosh_olimlar_160Ўзбекистонда фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, республика ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга олиб чиқишни кўзлаб, 2018 йилнинг 2-3 июнь кунлари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида инновацион технологияларни қўллаш – мамлакат тараққиётининг муҳим омили” мавзусида ёш олимлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрант ва иқтидорли талабаларнинг XV республика илмий-техник конференцияси ўтказилди.

Анжуманда архитектура назарияси ва тарихи, архитектуравий лойиҳалаш тизимини такомиллаштириш, шаҳарсозлик, дизайн, санъатшунослик ва компютер графикаси соҳаларини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари, лойиҳалаш, қуриш, энергия самарадорлик кабилар муҳокама қилинди.

Анжуман доирасида ёш олимларнинг тадқиқот йўналишлари бўйича “Инновацион ғоялар” кўрик танлови ўтказилди. “Энг яхши илмий ишланма”, “Энг яхши инновацион ғоя” ва “Энг яхши маърузачи” йўналишларида ўтказилган танлов ғолиблари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, институт ёш олимлар кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилотининг сертификат ва дипломлари билан тақдирландилар.

Тадбирда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида инновацион технологияларни қўллашнинг замонавий моделини яратиш ва илмий асосланган тартибини ишлаб чиқишнинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Анжуманда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва амалиётга татбиқ этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Усмон ХУШВАҚТОВ,

Самарқанд давлат архитектура-

қурилиш институти бўлим бошлиғи.

Лазизбек ИБРАГИМОВ,

институт ёш олимлар кенгаши раиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"