Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Вакиллик муносабатлари йўлга қўйилди

qqb_160“Қишлоққурилишбанк” АТБ Корея Республикасининг йирик банкларидан бири бўлган Kookmin Bank билан вакиллик муносабатларини ўрнатди. Вакиллик муносабатлари соҳасида тажрибали бўлган бундай банк билан ишлаш фаолиятни кенгайтириш ҳамда мижозлар учун ўз бизнесларини янада ривожлантириш имконини беради.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирда “Қишлоққурилишбанк” Германиянинг Commerzbank AG, Россия Федерациясининг “Сбербанк”, “Азия-Инвест Банк”, “Промсвязбанк”, “Новикомбанк” каби xорижий банклар билан вакиллик ҳамда савдони мо­лиялаштириш муносабатлари ўрнатган.

– Бугунги кунда банкимиз республикамиз фуқаролари учун микроқарзлар беришни йўлга қўйди, – дейди “Қишлоққурилишбанк” бўлим бошлиғи Даврон Ғоипов. – Бунинг учун микроқарз олувчининг яқин қариндошлари ҳамда бошқа учинчи шахс­лар биргаликда қарз олувчилар бўлиб қатнашиши мумкин.

Микроқарз 2018 йил 1 июндан бошлаб 12 ой муддатга, 1 ойлик имтиёзли давр билан кейинги 11 ойда тенг тақсимланган ҳолда қайтариш ва ойлик 3 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилади. Ажратилган микроқарз муддатидан илгари қайтарилганда, ундан ҳақиқатда фойдаланилган кун учун фоизлар тўланади.

Қарз олувчи ҳамда биргаликда қарз олувчиларнинг йиллик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларининг ўртача ойлик миқдорининг 60 фоизи – қарз олувчининг тўлов жадвали бўйича энг кўп тўланадиган бир ойлик асосий қарз ва фоиз тўловлари йиғиндисидан кам бўлмаслиги лозим. Қарз олувчининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар 3 (уч) банк иш кунида кўриб чиқилади.

Қарз олувчи, биргаликда қарз олувчиларнинг номида кредит (микроқарз, овердрафт) мавжуд бўлиб, улар бўйича ойлик тўлов даромадининг 60 фоизидан ортиғини ташкил қилган тақдирда микроқарз ажратилмайди. Микроқарз миқдорини ҳисоблашда мавжуд кредит (микроқарз, овердрафт) бўйича ойлик тўлов чегириб ташланади.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"