Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3992
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118475
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 079
Главная "БИРЖА" “Ўзбекинвест” мижозлари рағбатлантирилди

uzbekinvest160_21255“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан “Омадли полис соҳиби” акциясининг якунларига бағишлаб уюштирилган тадбирда йиғилганлар жисмоний шахслар ўртасида суғурта хизматларини янада оммалаштириш, суғурта ҳимоясининг афзалликлари, компания мижозларга таклиф этаётган хизматлар турлари билан ҳам атрофлича таништирилди.

Таъкидлаш керакки, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси энг оммабоп суғурта турларидан ҳисобланиб, юртдошларимизнинг кўпчилиги ушбу хизматдан фойдаланишади. Шу боис, мазкур суғурта тури бўйича аҳолига сифатли хизматларни кўрсатиш ва унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш тизим компания­ларининг муҳим вазифаларидан бири саналади.

Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш жараёнида учинчи шахсларга зиён етказиш эҳтимолининг ортгани ва оқибатда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш учун 2008 йилда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатнинг мақсади фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига транспорт воситаси орқали зарар етказилганда келиб чиқадиган мажбуриятларни тартибга солишдир. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қарори ҳам мазкур йўналишдаги ишларнинг тартибини белгилайди.

Жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда жорий қилинган бу амалиёт йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ҳайдовчи томонидан етказилган зарарни қоплаш имконини беради. Суғурта ташкилоти тўғридан-тўғри жавобгар ҳисобланмай, фақат шартнома асосида суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплайди. Томонлар ўртасидаги шартнома эса суғурта мукофоти тўланиши билан кучга киради.

Ташкил этилганига 24 йил бўлган “Ўзбекинвест” компанияси ўтган даврдаги фаолиятида хизматлар сифатини ошириш, ҳудудий филиаллар ва бўлимлар ишини фаоллаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, мижозлар талаб ва эҳтиёжларини пухта ўрганишга қаратилган саъй-­ҳаракатлар натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришди. Компания фаолиятининг асосий йўналишларидан бири мижозлар манфаатига мос келадиган барча турдаги сифатли хизматларни тақдим этишдан иборат бўлиб, бугунги кунда 100 дан ортиқ хизмат таклиф қилинмоқда.

Мижоз ва компания ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар мол-мулки, соғлиғи ва ҳаётига бахтсиз ҳодиса оқибатида етадиган зарарларни қоплаб бериш компания фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисоб­ланади. Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича компания томонидан 87,5 млрд. сўм миқдорида суғурта мукофоти йиғилиб, мижозлар олдида 55,2 трлн. сўм ҳажмида мажбуриятлар қабул қилинган. Жорий йил бошидан буён эса мижозларга 2594 та, яъни ҳар ойда ўртача 864 та суғурта даъвоси бўйича 6 млрд. сўм қопламалар тўлаб берилди.

Хусусан, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича 2,1 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилиб, ҳайдовчилар олдида 456 млрд. сўм ҳаж­мида мажбуриятлар олинган. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида 75 та суғурта ҳодисаси бўйича 250 млн. сўмдан ортиқ қоплама тўланган. Шунингдек, аҳоли ўртасида кўрсатилаётган хизматларни янада оммалаштириш, суғурта ҳимоя­сининг афзалликларини кенг тарғиб қилиш ҳамда компания ташкил этилганига салкам чорак аср бўлиши муносабати билан жорий йилнинг 1 мартидан 6 апрелига қадар транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисини сотиб олган янги мижозлар ўртасида “Омадли полис соҳиби” акцияси ўтказилди.

Тадбир якунида акциянинг омадли иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

Зуфар Зиёдуллаев олган суратлар. 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"