Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Инвестициявий жозибадорлик – долзарб масала

investitsiya_160_2Олий Мажлис Сенати томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзуида халқаро анжуман ўтказилди.

Унда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этишди. Анжуманнинг мақсади мамлакатимиз ҳудудларида ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг асосий омиллари, юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишга қаратилди.

Тадбир аввалида таъкидланганидек, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, жумладан, унинг сармоявий жозибадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамай, республикамиз ҳудудларида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича бир қатор масалалар долзарб бўлиб турибди. Зеро, яқинда Олий Мажлис Сенати томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда маҳаллий ҳокимият органлари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари мутахассислари, ишбилармон доира вакиллари ўртасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга ғов бўлаётган муаммо ва тўсиқларни аниқлаш, бизнесни юритиш учун яратилган шарт-шароит, инвестицион муҳит ва жойлардаги инфратузилмани баҳолаш мақсадида ўтказилган сўров буни яққол намоён этган. Сўровни ўтказишнинг зарурати ҳудудлардаги тадбиркорлик муҳити, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросининг ҳолати, ижобий ўзгаришларнинг тадбиркорлар фаолиятига кўрсатаётган таъсири ҳақида билишга, бу соҳадаги камчиликлардан хабардор бўлишга, ишбилармонлар билан очиқ мулоқотни таъминлашга ва келгусида давлат-хусусий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Сўров якунлари ҳақида маълумот берилиб таъкидланганидек, у замонавий технологиялардан фойдаланилган ҳолда бир қатор расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган. Сўровда республикамизнинг барча ҳудудларидан 600 нафардан зиёд респондент иштирок этган. Респондентларга тегишли ҳудудларда бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш, бизнесни юритишга салбий таъсир қилувчи тартиблар, иқтисодиётга хорижий инвестиция оқимига тўсиқ бўлувчи омиллар, тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар дуч келаётган муаммолар, инфратузилмага оид камчиликлар, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмининг самарадорлиги билан боғлиқ жами 60 тага яқин савол берилган. Сўралганларнинг 59 фоизи бизнес юритиш учун яратилган шароитни қулай дея баҳолаган. 16 фоизи бу фикрнинг аксини баён қилган. Муаммоларнинг кўп қисми маҳаллий ҳокимият фаоллигининг етишмаслиги, банк ва солиқ соҳасидаги тартиблар билан боғлиқ бўлган. Кадрлар малакасининг етарли эмаслиги, инвесторлар учун зарур ахборотларнинг йўқлиги, хорижий сармояни жалб қилиш масаласига маҳаллий ҳокимият органлари қизиқишининг пастлиги иқтисодиётга хорижий инвестицияларни киритишга тўсиқ бўлаётган омиллар сифатида кўрсатиб ўтилган. Юқори ҳажмдаги кредит фоизлари ва солиқлар ҳам бизнес муҳитига салбий таъсир қилаётган жиҳатлар қаторидан ўрин олган. Инфратузилма соҳасидаги камчиликларнинг аксарияти ер ажратиш, бўш бино-иншоотларни олиш, электр ва газ таъминоти масаласига тўғри келган. Шу билан бирга, сўралганлар томонидан статистика, суғурта ва экология соҳасини тартибга солиш борасида муаммолар йўқлиги билдирилган. Шунингдек, кейинги пайтда кўрилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ, валюта операциялари, нақд пул операцияси, асоссиз текшириш­лар билан боғлиқ масалалар муаммо сифатида кўтарилмаган. Бир қатор камчиликлар эса ҳозирда бартараф этиш чоралари кўрилаётган масалалар қаторида турибди.

Умуман, сўров якунлари давлат ва хусусий шериклик механизмидан фойдаланилган ҳолда маҳаллий ҳокимият билан бизнес ҳамжамияти ўртасидаги очиқ мулоқот муаммоларни ҳал этишнинг муҳим омилларидан бири эканлигини, бизнес юритишдаги тўсиқ ва муаммоларни тегиш­ли чора-тадбирларни кўриш орқали ҳал этиш маҳаллий ҳокимият органларининг доимий эътиборида бўлиши лозимлигини кўрсатган. Натижалар бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот амалиётини доимий йўлга қўйиш, ҳудудлардаги тадбиркорлик муҳитини баҳолаш ва мониторингини олиб бориш тизимини жорий қилиш, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича ишларни тизимли давом эттиришни намоён этган.

Анжуманда Андижон ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари томонидан ушбу ҳудудларда инвестицияларни жалб қилиш, инновацион технологияларни қўллаш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак­лашиш, кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги муаммоларнинг ечимига қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш ва замонавий технологияларни татбиқ қилишнинг хориж тажрибаси хусусида тақдимот намойиш этилди.

Анжуман мавзуси халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Инвестицияларни жалб қилиш, бизнес муҳитини яхшилаш, долзарб муаммоларни бартараф этиш, хорижий сармоядорларни кенг жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўришга доир тавсиялар ишлаб чиқилди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар зиммасига бир қатор вазифалар, жумладан, Инвестицион кодекс ҳамда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш чораларини кўриш алоҳида қайд этилди.

О.ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"