Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4310
9133
9164

-31
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
27587
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 132 519
Главная "БИРЖА" Маҳаллий бюджет даромад базасини кенгайтириш – долзарб масала

 

uztex_160_3Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг бюджетлараро муносабатларни тубдан такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг кафолатланган даромад базасини кенгайтириш, уларнинг мустақиллигини ошириш борасидаги ишларнинг Навоий вилоятидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда молия ва солиқ идоралари, халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши аъзолари, бир қатор туманлар ҳокимларининг ўринбосарларига Президентимизнинг 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти яна бир бор етказилиб, аҳамияти тушунтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ижроси, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мус­таҳкамлаш ва номарказлаштириш асосида ҳудудларни комплекс тараққий топтиришни барқарор молиялаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳисобига солиқ базасини кенгайтиришга оид чораларнинг натижаларига эътибор қаратилди.

Маълумотларга қараганда, вилоятда 2017 йилги маҳаллий бюджет параметрлари ижроси таъминланган. Жумладан, 2017 йил учун бюджет тушумлари режаси 101,7 фоизга бажарилган, тушумлар миқдори олдинги йилга нисбатан 19 фоиз ошган. Йил давомида бюджетга ундирилган 2,7 трлн. сўмлик маблағнинг 83,2 фоизи 16 та йирик солиқ тўловчи ҳиссасига тўғри келган.

Вилоятда маҳаллий бюджетлар даромад базасини кўпайтириш, даромадларнинг қўшимча манбаларини шакллантириш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулклар хатловдан ўтказилиб, 4348 та, шундан 3752 та турар жой ва 596 та нотурар жой объектида ўрганишлар олиб борилган. Натижада қиймати 2,2 млрд. сўмлик қўшимча солиқ базаси шакллантирилган. Бозорлар ва савдо комплексларидаги мавжуд савдо нуқталарини ижарага бериш ва деҳқон бозорларидаги расталарга сотувчиларни жойлаштириш мақсадида 1082 та тадбиркорга тегишли бўлган объектда 48863 кв.м. майдон, 2824 та савдо растаси ва 1677 та субъект хатловдан ўтказилиши натижасида турғун савдо дўконларидан ижара тўловлари ва бошқа хизматлар бўйича 7,7 млн. сўм, бир марталик патта тўловлари ва йиғимлар бўйича 9,5 млн. сўм қўшимча даромад манбаи аниқланган.

Нурота ва Навбаҳор туманларида ўтказилган мониторингга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш шохобчалари, мавжуд бозорлар фаолияти ҳамда жисмоний шахсларга тегишли мол-мулклар ва ер участкалари хатлови натижасида жами 1216 та ҳолатда 1,1 млрд. сўмлик қўшимча солиқ базаси мавжудлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, айрим солиқ турлари бўйича тушумларни таъминлаш борасида фойдаланилмаган захиралар борлиги, баъзи туманларда бюджет параметрларининг белгиланган барча кўрсаткичларини талаб даражасида адо этиш учун ҳамма имконият ишга солиниши, анъанавий иш услублари қайта кўриб чиқилиши зарурлиги алоҳида уқтирилди.

Муҳокамалар чоғида кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, айниқса, маҳаллий кенгашлар депутатлик корпуси иштирокида “йўл хариталари” қабул қилиниши лозимлиги тўғрисида билдирилган таклифлар маъқулланди.

Шунингдек, бюджетлараро муносабатларни тубдан такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг кафолатланган даромад базасини барча чоралар билан кенгайтириш, вилоятнинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича аниқ тавсия-таклифлар ишлаб чиқилди. Бунда вилоятда бюджетлараро муносабатларни замонавий талаблар даражасига олиб чиқиш, ҳудуднинг ўзини ўзи молиявий қоплашини таъминлайдиган ва айни пайтда ўз ечимини кутаётган қатор муам­моларни бартараф этишга, ишлаб чиқиладиган “йўл хариталари” лойиҳаларининг халқ депутатлари Навоий вилоя­ти ҳамда Нурота ва Навбаҳор туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Саҳобиддин Арзиқулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"