Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8532
7529
7529

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
170924
199080
129997

+69083

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 236 369
Главная "БИРЖА" Кичик саноат зоналарида фаолият жонлантирилмоғи лозим

 

oliy_majlis_160Ҳудудларни ривожлантириш, бўш турган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларидан оқилона фойдаланиш, улар негизида замонавий, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратишда кичик саноат зоналарининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Мамлакатимизда айни шу масалага эътибор қаратилиб, амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чоралар қандай самара бермоқда? Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида шу ва бошқа саволлар доирасида ўзаро фикр алмашилди. Тадбирда бир қатор вазирлик, қўмита ва идоралар, кичик саноат зоналари дирекция­лари раҳбарлари иштирок этишди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида тузилган кичик саноат зоналари умумий сони 75 тага етган, унинг 45 таси ўтган йили ўз ишини бошлаган. Уларда умумий қиймати 1,1 трлн сўмлик (шундан 0,5 млн. АҚШ доллари чет эл инвестицияси) 711 та лойиҳа амалга оширилган, натижада 15 мингдан зиёд иш ўрни яратилган. Ўтган йилнинг ўзида кичик саноат зонаси қатнаш­чилари томонидан 500 млрд. сўмдан зиёд кир ювиш воситалари, полиэтилен ва полипропилен қувурлар, доривор ўсимлик­лар асосида фармацевтика маҳсулотлари, мебель ва бошқа турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, истеъмол бозорига етказилган.

Ушбу соҳада норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш масаласи ҳам доимий эътиборда бўлмоқда. Хусусан, республикамиздаги барча кичик саноат зонаси қатнашчиларига бериладиган имтиёзлар бирхиллаштирилди. Унга кўра, ушбу зона иштирокчилари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи ҳамда ягона солиқ тўловидан 2 йил муддатга озод этилди. Бу солиқ имтиёзлари энг кам иш ҳақининг мос равишда 2 000 баробаридан (Тошкент вилояти ва шаҳри учун 3 000 баробар) зиёд инвестиция киритган ҳамда йиллик ишлаб чиқариш ҳаж­ми ЭКИҲнинг 500 дан 2 000 баробари ва ундан юқори бўлганда тақдим этилади.

Имтиёзлардан яна бири кичик саноат зоналари ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фао­лият туридан келиб чиққан ҳолда, тегиш­ли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилишидир.

Шу билан бирга, Президентимизнинг алоҳида қарори билан ташкил этилган “Янгиер” кичик саноат зонаси қатнашчилари лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган ускуналар, хом­ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, шунинг­дек, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан озод этилган.

Бу соҳадаги бошқа эътиборли жиҳат шундаки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига ўз ваколатлари доирасида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

Тадбир давомида кичик саноат зоналари иштирокчиларини танлаш мезонлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Қайд этилганидек, бунда тўғридан-тўғри олиб кирилган инвестициялар миқдори, иш ўрни яратилиши, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, лойиҳаларни амалга ошириш муддати кабилар кўпроқ инобатга олинади. Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари дирекциялари раҳбарлари томонидан эътироф этилганидек, ҳозирда иштирокчиларни танлов асосида саралаш жорий этилиб, бу жараён ўзининг самарасини бермоқда.

Таъкидланишича, олиб борилган кенг қамровли ишларга қарамасдан, бу соҳада ҳали камчиликлар бор. Фойдаланилмаган имкониятлар ва захираларни талаб даражасида ишга солиш, айрим кичик саноат зоналарида зарур муҳандислик-коммуникация ва инфратузилма қурилишини таъминлаш ишларини давом эттириш, берилган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида тадбиркорларнинг хабардорлигини ошириш бўйича ишларни жадаллаштириш лозим.

Давра суҳбати давомида бу йўналишда кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар хусусида ҳам маълумот тақдим этилди. Чунончи, қайд этилганидек, бугунги кунда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ҳудудий маъмурий кенгашлар ва тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда кичик саноат зоналарини зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, кичик саноат зонаси иштирокчиларини танлаш мезонлари қайта кўрилиб, унга ўзгартиш­лар киритилмоқда. Жойларга чиқиб ўрганиш натижаларида айрим кичик саноат зоналари дирекциялари раҳбар ва ходимларининг билимлари етарли даражада эмаслиги аниқланган бўлиб, шундан келиб чиққан ҳолда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда март-апрель ойларида ўқув семинари ташкил этиш мўлжалланган. Таклиф этилаётган инвес­тиция лойиҳаларининг ишонч­ли молия­вий манбалар, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий кредит ресурслари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ишончли таъминланиши тўлиқ ишлаб чиқилмагани ҳам долзарб бўлиб турибди. Бунда кичик саноат зоналарига бириктирилган тижорат банкларининг фаолроқ иштирок этиши талаб этилади. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам бериш мақсадида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча манба сифатида Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тегишли тижорат банкларига кредит линияси очилиши режалаштирилган.

Давра суҳбати якунида муҳокама этилган масала юзасидан билдирилган барча фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, соҳадаги ишларни янада жонлантириш ва жорий йилда белгиланган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни таъминлашга қаратилган қўшимча таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"