Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Энг яхшилар аниқланди

biznes_160_666“Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши” танловининг “Энг яхши корпоратив бошқарув”, “Энг яхши инвестиция воситачиси” ва “Энг яхши инвестиция маслаҳатчиси” номинациялари бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услуб­ларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2016 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Мазкур танловнинг асосий мақсади бир неча йўналишдан иборат. Биринчидан, капитал бозорида ва корпоратив бошқарув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш. Иккинчидан, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув ва бизнес этикаси самарадорлигини кўтариш. Учинчидан, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш. Тўртинчидан, капитал бозорига янги инвес­торларни жалб этиш, қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш. Бешинчидан, фонд бозори иштирокчилари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш.

Тадбир давомида таъкидланганидек, муносиб номзодларни танлаш ва танлов ғолиб­ларини аниқлаш тартибининг адолатли ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси, ушбу қўмита ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Давлат активларини бошқариш маркази, Савдо-саноат палатаси, Марказий депозитарий, “Тошкент” РФБ, Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази вакилларидан иборат махсус комиссия тузилган.

Ушбу комиссия номзодларни ҳар томонлама ўрганди ва уларни белгиланган мезонлар бўйича таққослади. Шунингдек, бозор қатнашчиларининг фикрларини инобатга олган ҳолда ўз хулосаларини эълон қилди.

Унга мувофиқ, “Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши–2017” танловида “Kafolat sug‘urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти – “Энг яхши корпоратив бошқарув”, “Portfolio Investments” МЧЖ – “Энг яхши инвестиция воситачиси”, “Tsiar Depo” МЧЖ – “Энг яхши инвестиция маслаҳатчиси” номинацияси ғолиби дея эътироф этилди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"