Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Корхонанинг хорижда ўз савдо уйи бор

kalava_160Хонқа туманидаги “Сilasun Таshкеnt” хорижий корхонаси фаол тадбиркорлик субъектларидан бири ҳисобланади. У ўз фаолиятини 2009 йилда бошлаган. Йилига 2000 тонна пахта толасини қайта ишлаб, калава ип тайёрлаш қувватига эга. Ўтган давр мобайнида корхонага 2,8 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилди. Ҳозир бу ерда тайёрланаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия, Беларусь ва Польшага экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари, икки йилдан буён корхонанинг Минск шаҳрида очилган “Ўзбек – Беларусь” савдо уйи ишлаб турибди.

– Қўшма корхонамиз масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган, – дейди “Сilasun Таshкеnt” раҳбари Юсуфжон Содиқов. – Бултур 663,9 тонна ип калава ишлаб чиқардик. Шундан 468 тоннасини экспорт қилдик. Ҳозир хонқалик 30 нафарга яқин коллеж битирувчисини иш билан таъминлаганмиз. Маҳсулотларимизга республикамизнинг барча ҳудудлари ва хорижий давлатларда ҳам талаб катта. Ишчиларимиз хориждан келтирилган замонавий дастгоҳларни маҳорат билан бошқаришмоқда. Албатта, бундай муваффақиятлар фаолиятимизни янада кенгайтиришда, корхонамизни замонавий технологиялар билан жиҳозлашимизда ҳамда ёшлар учун янги иш ўринлари яратишимизда қўл келмоқда.

Корхонада жорий йилнинг дастлабки икки ойида 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги ип калава маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. 2017-2019 йилларда жамоа аҳли тикув ва тикув трикотаж тармоқларини янада ривожлантириш, ярим тайёр енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг ускуналарини замонавий ва энергия тежамкор ускуналарга алмаштириш орқали модернизациялаш бўйича инвестицион лойиҳаларнинг манзилли дастурига киритилган. Ушбу лойиҳа доирасида корхонага замонавий дастгоҳлар сотиб олиниши бўйича Германиянинг йирик компаниялари билан импорт шартномалари имзоланган. Шунингдек, четдан келтириладиган асбоб-ускуна ва қурилмалар учун зарур қурилиш ишлари тўлиқ якунланган. Янги лойиҳа шарофати билан корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати яна икки баравар ошади, шунингдек, 50 та янги иш ўрни яратилади.

– Албатта, тадбиркорлар солиқ сиёсатини эркинлаштириш ва такомиллаштириш жараёнидан ўз вақтида хабардор бўлиш­лари ва ундан фойдаланишни билишлари нафақат улар учун, балки бутун иқтисодиётимиз равнақи учун ҳам фойдалидир, – дейди Хонқа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Сарварбек Ниязов. – Шу боис, ходимларимиз тадбиркорларни солиққа оид меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида учрашувлар, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказмоқдалар. Бу ижобий самарасини бермоқда. Туманда ишлаб чиқариш ҳажми кенгайиб, сифатли маҳсулотлар экспорти ортмоқда, янги-янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу ишга “Сilasun Таshкеnt” хорижий корхонаси ҳам катта ҳисса қўшяпти.

Хоразм вилоятида “Сilasun Таshкеnt” сингари хорижий корхоналар сони йил сайин кўпайиб боряпти. Айниқса, туман ва қишлоқларда ишлаб чиқаришга ҳамда саноат соҳаси ривожига қаратилаётган эътибор, тадбиркорлар учун яратилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар иқтисодий соҳа ривожига хизмат қиляпти.

Мухтасар қилиб айтганда, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча тўсиқ ҳамда ғовларга барҳам бериш, айниқса, солиқ юкини пасайтириш борасидаги тизимли ислоҳотлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада юксалтириш, энг муҳими, янги инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш учун катта замин яратмоқда.

Дилрабо КУРЯЗОВА,

Хоразм вилояти Давлат солиқ

бошқармаси бўлим бошлиғи. 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"