Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1451
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
66576
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 528 301
Главная "БИРЖА" “Йўл харитаси” ижроси билан танишилди

harakatlar_strategiyasi_160Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Муштарий” масъулияти чекланган жамиятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир “Бюджет муносабатларини тубдан такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг кафолатланган даромад базасини барча чоралар билан кенгайтириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш – долзарб вазифа” мавзуига бағишланди. Унда қўмита аъзолари, Оқдарё тумани маҳаллий кенгаши депутатлари, доимий комиссиялари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида аҳоли манфаатларини кўзлаш, уларнинг фаровон яшашларини таъминлаш мақсадида жойлардаги маҳаллий кенгашлар депутатлари, доимий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор берилди.

Таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг тизимли амалга оширилиши, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда янги тизимнинг жорий этилиши, барча ҳудудларда Халқ қабулхоналарининг фаолият кўрсатиши “Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётийлигини таъминламоқда. Ўтган йилги давлат дастурига мувофиқ, давлат бошқаруви тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат хизматлари сифатини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тизимини соддалаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган 100 дан ортиқ қонун ҳужжати қабул қилинди.

Айниқса, маҳаллий бюджетни шакллантириш, унинг ижросини таъминлаш, ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектларнинг барқарор ишлашига кўмаклашиш, янги қувватларни ишга тушириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, хизмат соҳасини ривож­лантиришга қаратилган ишлар доимий равишда ўрганилиб, зарур ҳолларда корхоналарга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Маҳаллий бюджетни шакллантиришда ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш ва янгиларини барпо этиш муҳим омиллардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, туман иқтисодий салоҳиятини тобора юксалтириш, маҳаллий бюджет харажатларидаги субвенция улушини камайтириб бориш, пировард натижада туман иқтисодиётининг тўлиқ мустақиллигига эришиш долзарб бўлиб турибди. Бунда, албатта, даромадлар базасини кенгайтириш, мавжуд солиқ ва тўловларнинг йиғувчанлигини ошириш, бюджетлараро муносабатлар механизмини янада такомиллаштириш масалалари катта ўрин тутади.

Депутатлар томонидан солиқ қонунчилигидаги ўзгартишлар тўғрисида батафсил ахборот берилди. Бу соҳадаги янгиликлар, энг аввало, солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ тўловчиларга бир қатор енгиллик ҳамда қулайликларни яратишга қаратилганлиги урғуланди.

Тадбирда ҳудудларни комплекс ривож­лантиришнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, экспорт салоҳиятини кўтариш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш чораларини ўз ичига олган туман “йўл хариталар”ининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахборотлар тингланди ва муҳокама қилинди. Туман бюджетининг даромад базасини ошириш, иқтисодий барқарорлиги ва юқори суръатда ўсишини таъминлаш борасидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар “Муштарий” МЧЖнинг замонавий технология­лар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Маълумотларга кўра, корхонада бугунги кунда 400 нафардан зиёд хотин-қиз, ёш мутахассис томонидан тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариляпти. Ушбу маҳсулотларнинг 90 фоизи Россия ва АҚШга экспорт қилинаётгани таҳсинга лойиқдир.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"