Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4602
10266
8853

+1413
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
176330
230255
93417

+136838

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 472 030
Главная "БИРЖА" Ғолиблар тақдирландилар

160_ekosanКамолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, “ЭКОСАН” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди, республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ўзаро ҳамкорликда “Биз бунёдкор ёшлар иллатларга қаршимиз” шиори остида плакатлар кўрик-танловини уюштирган эди. Яқинда Тошкентдаги Ёшлар ижодиёт марказида ушбу ижодий беллашув якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Шу муносабат билан олдин мажмуа залларида кўрик-танловга тақдим этилган тасвирий санъат асарларидан намуналар намойиш қилинди, сўнгра унга талабаларнинг бадиий чиқишлари уланиб кетди.

Анжуманда эътироф этилишича, ушбу кўрик-танлов авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ёшларни ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш ғояси билан йўғрилгани боис тез орада омма эътиборига тушди. Ҳозир эзгу ниятда яратилган плакатлардан юртимиздаги аксарият мактаб, лицей ва коллежларда ўғил-қизларимизни ёмон одатлардан сақлашда, маънавий-тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилмоқда. Ўз навбатида, бу ишни келгусида изчил давом эттириш чоралари кўрилмоқда.

Учрашув ниҳоясида кўрик-танлов ғолибларидан бир гуруҳи муносиб тақдирландилар, шунингдек, уларга ташкилотчилар ҳамда ҳомийларнинг дип­ломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Миркарим МИРСОВУРОВ,

“ЭКОСАН” халқаро жамоат фонди

матбуот хизмати раҳбари.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"