Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Оролбўйи ҳудудида янги лойиҳа

 

 

orolbuyi_160Кока-Кола жамғармаси БМТнинг Орол денгизи бўйича қўшма дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида сув таъминотини такомиллаштириш бўйича лойиҳага 100 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқда.

Бундай хайрли тадбирга қўл урилишининг сабаблари бор, албатта. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг 40 фоиздан кўпроғи сув танқислигидан азият чекмоқда, сайёрамизда истиқомат қилувчиларнинг 884 миллион нафари тоза сув таъминотидан маҳрум ва дарё ҳавзалари ҳудудида яшовчи 1,7 миллиарддан кўпроқ инсон қўшимча чучук сув манбаларига эҳтиёж сезмоқдалар.

Мамлакатимизда ҳам Орол денгизи қуриши натижасида Қорақалпоғистон Респуб­ликасида бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммолар вужудга келди. Натижада айни дамда маҳаллий аҳолининг фақат 50,8 фоизи сув таъминотининг марказлашган тизими хизматидан фойдаланиш имкониятига эга. Узоқ туманларда истиқомат қилувчилар эса жойларда ўрнатилган сув манбалари орқали ҳамда чуқурлиги 400-500 метр бўлган артезиан қудуқлардан олинадиган оби-ҳаётни истеъмол қилишмоқда. Масалан, Тахтакўпир тумани ҳудудида мактаб, болалар боғчаси ва бошқа ижтимоий муассасалар жойлашган Атакўл қишлоқ фуқаролар йиғинининг Макпалкўл овулида ичимлик сувни фақатгина қўл насос­лари ёрдамида ёки қишлоқ фуқаролар йиғинига олиб келинадиган цистерналардан олиш имкони мавжуд, холос. Бу, табиийки, саломатлик ва санитария соҳасида муаммоларни юзага келтирмоқда.

Кока-Кола жамғармаси ҳамда Глобал сув ресурслари муаммолари бўйича ташкилот (Global Water Challenge - GWC) ҳамкорлиги натижасида амалга оширилаётган Янги олам дастури (New World Program - NWP)нинг молиявий кўмагида иш бошлайдиган “Оролбўйидаги қишлоқ ҳудудларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш” номли янги лойиҳа 2018 йилнинг охиригача сув тақсимлаш станциясини тиклаш бўйича қатор тадбирларни ўтказишни режалаштирган. Станцияда таъмирлаш ишлари якунига етгач ва янги замонавий ускуна ўрнатилгач, 1 948 нафар одам ўз эҳтиёжлари учун тоза артезиан сувидан фойдаланиш имконига эга бўлади. 2006 йилда ташкил этилган Глобал сув ресурслари муаммолари бўйича ташкилот тоза ичимлик сув ва санитария таъминоти соҳасида фуқаролик жамияти ҳамда хусусий секторни бирлаштирувчи етакчи муассасалардан бири бўлиб, у Кока-Кола тизими билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларига эга.

Маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш орқали барча ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконини яратишда кўмак бериш БМТнинг Орол минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш қўшма дастурнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бундан келиб чиққан ҳолда БМТ Тараққиёт дас­тури, Қорақалпоғис­тон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Тахтакўпир тумани ҳокимлиги иштирокида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа NWP ташкилоти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"