Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9420
10266
8853

+1413
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
181148
230255
88599

+141656

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 476 848
Главная "БИРЖА" Янги олам дастури (New World Program - NWP) нима?

water_160“Янги дунё: Инсоннинг барқарор инклюзив ривожи ташаббуслари” дастури Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни қўллаб-қувватлаш орқали барқарор жамоаларни қуришга қаратилган етакчи дастур ҳисобланади. У 2014 йилдан буён сув ва санитария муаммоларини бартараф этиш, ёшлар ва аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришга барқарор ечимларни топиш мақсадида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда дастур ташаббусларини бажаришни бошқариш ва назорат қилиш тадбирлари билан турли секторлардаги фуқаролик жамиятлари, ҳукумат ва хусусий ташкилотларни бирлаштирувчи Сув ресурслари глобал муаммолари бўйича ташкилот шуғулланади.

Инсон хавфсизлиги концепциясини амалда қўллаш

БМТнинг инсон хавфсизлиги бўйича мақсадли фонди томонидан молиялаштирилаётган БМТ қўшма дастури тажрибасига кўра, инсон хавфсизлиги концепциясини амалда қўллаш ёндашуви Оролбўйи минтақаси аҳолиси дуч келаётган муаммоларга комплекс ечимлар топиш имконини беради. Унинг ҳар томонлама ривожлантириш, инсон манфаатларига қаратилган, ўзига хослик ва инклюзивлик тамойиллари Орол инқирози асоратларининг салбий таъсирига дучор бўлган ҳар бир шахсни ва умуман, жамиятни қўллаб-қувватловчи тадбирларни самарали режалаштириш ҳамда амалга оширишда қўл келиши мумкин. Бундай ёндашув кўп тармоқли (иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, экологик, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) бўлиб, мазкур соҳалар ўртасида алоқани ўрнатиш ва уларда мавжуд бўлган ўзаро боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган.

Янги лойиҳа доирасида станциянинг тўлақонли ишини таъминлаш ва сув таъминоти тизимидан доимий фойдаланишни амалга ошириш учун ташаббус гуруҳи ташкил этилади. Маҳаллий аҳоли ва туман маъмурияти иштирокида ўқув масканлари ҳамда тиббиёт муассасаларида санитария масалалари ва гигиена қоидалари масалалари бўйича туркум тренинглар ҳамда семинарлар ташкил этилади. Мазкур лойиҳани жорий қилиш тажрибаси бошқа аҳоли турар жой масканлари учун ҳам фойдали бўлиши, экологик ва иқтисодий хавфсизликни ҳамда Оролбўйи минтақасида инсон саломатлиги хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"