Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2785
9611
9649

-38
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74087
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 179 019
Главная "БИРЖА" 100 та инновацион лойиҳа

innosvatsion_160_1Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва қўмита қошидаги Ихтирочи аёллар уюшмаси томонидан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I республика танлови ўтказилди.

Унда олима аёллар, докторант, ўқитувчи, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис ва тадбиркор хотин-қизлар ўз инновацион лойиҳалари билан қатнашди.

Тадбир аввалида таъкидланганидек, бу каби анжуманлар ва шу йўналишдаги ишлар республикамиз хотин-қизлари томонидан амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларни кенг жамоатчиликка олиб чиқишга ҳамда олима ва ихтирочи аёлларнинг янги авлодини тарбиялаб етиштиришга хизмат қилади.

– Ҳунарнинг тури кўп, аммо ҳаммаси ҳам аёлларга тўғри келавермайди, – дейди Низомий номидаги педогогика университетининг касб-таълим факультети ўқитувчиси Гўзал Шарипова. – Бугунги кўргазмада гиламчилик, каштачилик, зардўзлик, қавиқчилик каби ишларни ҳавола этяпмизки, улар асосан фақат аёллар касби экани билан эътиборлидир. Мақсадимиз уйда ўтирган аёлларни ҳунарга жалб қилишдан иборат. Шунда иш ўринлари яратилиб, аёлларимизнинг ўзига бўлган ишончи ортади. Қолаверса, талаба қизларимиз бўш вақтларини унумли ўтказиши учун уларни ҳунарга йўналтирмоқдамиз. Эндиликда таълим-тарбия ёнига ҳунар методикаси ҳам қўшилди.

– Ушбу танлов нафақат олималар, ихтирочи опа-сингиллар, шунингдек, биз каби ёшлар учун ҳам жуда яхши имконият бўлди, – дейди Хоразм вилоятидан келган иштирокчи Шаҳинабону Ҳожибоева. – Мен ишлатишга яроқсиз қоғозлардан турли сувенирлар, кўргазма қуроллари, портретлар, квелинг санъат маҳсулотлари ясайман. Тўгарагимда ўзим тенги ёшлардан 15 нафар қиз жамланган. Улар катта қизиқиш, қунт ва маҳоратларини ишга солган ҳолда юқоридаги ишланмаларни яратишяпти. Булар ҳам арзон, чиройли, ҳам экологик тоза ва эстетик завқ берувчи маҳсулотлар ҳисобланади.

– Қизилмия жаҳон бозорида харидоргир, – дейди қизилмияни қайта ишлаш лойиҳаси билан иштирок этаётган Зоҳида Аҳмадхўжаева. – Қизилмия озиқ-овқат саноатида, фармацевтикада, косметологияда, ҳатто қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ҳам ишлатилади. Юртимиз аёлларининг Жанубий Корея косметологиясига бўлган талаби кучли. Айнан шу мамлакатда ишлаб чиқарилаётган, танадаги доғларни кетказишга мўлжалланган косметология маҳсулотларида қизилмия концентрантларидан фойдаланилади. Уларни мамлакатимизда тайёрланишни йўлга қўйсак, фойдадан холи бўлмайди.

Ушбу тадбир танловнинг якуний босқичи ҳисобланади. Инновацион лойиҳалар Респуб­лика экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тақдимотлар эшитилиб, кенг муҳокама қилинади. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 20 февраль куни “Туркистон” саройида ўтказилиши режалаштирилган.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"