Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5454
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
150111
191346
158544

+32802

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 649 739
Главная "БИРЖА" Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

huquq_160_3Пойтахтимиздаги дори-дармонлар ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланувчи “Step Medikal” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Самадов олдин ҳам жорий тартиб-қоидаларни бир неча бор бузгани туфайли қонун олдида жавоб бериб, катта миқдорда жарима тўлаганди.

Шунингдек, корхонасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия бекор қилингани туфайли фармацевтик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди. Бироқ у тадбиркор сифатида йўл қўйган хатоларидан ҳам, ўзига нисбатан қўлланилган жазолардан ҳам тегишли сабоқ чиқариб олмади. Билъакс, мўмай даромад орттириш илинжида хурмача қилиғини баттар авж олдирди. Чунончи, жами қиймати 1 миллион 320 минг 692 АҚШ долларига ҳамда 124 минг 931 еврога – ўша пайтдаги курс бўйича ҳисоблаганда 4 миллиард 500 миллион сўмлик дори воситаларини юртимизга яширинча олиб кириб, ҳаммасини ими-жимида нақд пулга сотиб юборди. Боз устига, савдо тушумларини банкка топширмади. Шу зайл катта миқдордаги солиқ тўловларини амалга оширишдан атай бўйин товлади.

Эҳтимол, ўшанда у “Ҳаммаси хамирдан қил суғургандек силлиқина кечди, ошиғим олчи бўлди!” деган хомхаёлга боргандир. Эҳтимол, орадан маълум вақт ўтгач, “Мана, қорлар ёғиб, излар босилди. Энди ҳеч ким эски ҳужжатларни текширмайди, бундан бу ёғига бемалол юраверсам бўлади”, дея хотиржам тортгандир. Бироқ, қандайлигидан қатъи назар, эрта қувонганди. Аниқроғи, техника ва технологиялар жадал ривожланган бугунги даврда жиноят-қидирув, тергов ва суд ишларини юритиш ҳам анча такомиллашганини, ҳар қандай қонунбузарликни тез фош этиш имкониятлари яратилганини унутиб қўйганди.

Инчунин, СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари бундан бир неча ой муқаддам “Step Medikal” масъулияти чекланган жамиятида текшириш ўтказишди. Шу асно Бахтиёр Самадовнинг кирдикорлари бирин-сирин юзага қалқиб чиқди. Алалоқибат, савдо қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 189-моддаси билан жиноят иш қўзғатилди. Суд эса масалани холисона кўриб чиқиб, маошининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баравари миқдорида жарима жазоси қўллаш юзасидан ҳукм чиқарди.

Хуллас, жарақ-жарақ пулларни кўриб, ҳакалак отган нафсини тия олмагани, эл соғлиғини асраб-авайлаш, беморлар дардига дармон бўлишдек савобли ишларга ҳаром-харишни аралаштиргани Бахтиёр Самадовга анча қимматга тушди...

Улуғбек БОЛТАЕВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги

СВОЖЖДЛҚК департаментининг

Миробод тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"