Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
606
7845
7110

+735
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126037
254685
119279

+135406

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 676 423
Главная "БИРЖА" Меҳнатдан бахт топаётган “бахт”

limon_160Бугун юртимизда тадбиркор бўлиш иштиёқидаги одамлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган. Қулай ишбилармонлик муҳити яратилган. Қонун ва меъёрий ҳужжатлар асосида фаолият олиб борсангиз, ҳеч қандай тўсиқ ёки ғовларга дуч келмайсиз. Зеро, Конституциямизнинг 36-моддасида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли”, деб белгиланган. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳар бир юртдошимиз мулк орттириш, мустақил бизнесини ташкил этиш, сармоясини ўзи истагандек тасарруф этишга ҳақлидир.

Бу каби эътиборни иқтисодиётимизнинг таянч устунларидан бири бўлган фермерлик ҳаракати мисолида кўрса бўлади. Бугун аграр соҳада хусусий секторнинг иштироки қай даражада самара бераётганини сезиш қи­йин эмас. Тармоқ доим ривожланишда, ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги йил сайин ортяпти. Буларнинг ҳаммаси одамларнинг ерга муносабати тубдан ўзгаргани, меҳнатидан манфаатдорлиги ошгани, замонавий технологиялар муттасил жорий этилаётгани эвазига бўлаяпти.

– Меҳнат қилган, самарали фаолиятни йўлга қўйган киши бой-бадавлат бўлаётганини ҳар биримиз кўриб, сезиб турибмиз, – дейди Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалиги раиси Иброҳим Холиёров. – Аслида бирор-бир ютуғимиз ҳақида гапирганда, фермерликнинг, тадбиркорликнинг кетидан эришаяпмиз, деймиз. Йўқ, аввало булар учун тагзамин бўлиб хизмат қилган омил мавжуд. У ҳам бўлса, Бош қомусимиздир. Ахир, бизнинг тадбиркорлик қилиш, эркин ишлаш ҳуқуқимиз унда ўз аксини топган. Фаолиятимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган қарорлар ҳам шу асосда қабул қилинаяпти. Бунинг мевасини эса биз қўлга киритаётган ютуқларда ҳам кўриш мумкин. Натижа – қилинган меҳнатга яраша. Қисқа давр ичида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигимиз ҳар жиҳатдан қаддини тутиб олди. Зотли қорамоллар бош сони 600 тага, парранда сони 2 мингтага етди. Бошқа тармоқлар ҳам сермаҳсуллиги билан ажралиб турибди.

Дарҳақиқат, меҳнатда гап кўп. Боз устига яна бу меҳнат қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб турилса, ишда унум, даромадда барака бўлади. Шунга мувофиқ истиқлол йилларида қишлоқда қарор топган мулкчиликнинг янги шакли – фермерликнинг серқирра имкониятларидан оқилона фойдаланган мулкдор чинакам мўъжиза яратаяпти. Мана бунинг ёрқин исботи. “Бахт” фермер хўжалиги томонидан Қовчин қишлоғида янги мажмуага асос солинди. Бу маж­муанинг бир қисми чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантиришга, бир қисми эса иссиқхона учун ажратилган. 20 сотих жойда барпо этилган иссиқхонага хориждан келтирилган 60 туп лимон ва 30 туп апельсин кўчатлари ўтқазилган. Фермер хўжалиги аъзолари лимон ва апельсин кўчатлари ҳосилга киргунга қадар уларнинг орасида кечки помидор ва бодринг етиштиришни мақсад қилишган. Иброҳим Холиёровнинг айтишича, мажмуа бўлмаларининг бирида келгусида туяқуш боқиш мўлжалланган. Айни пайтда, бир бўлмада минг бош бедана парваришланаяпти. Қолган бўлмалар эса йилқичиликни, бўрдоқичиликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу фермер хўжалигида нафақат зарур хомашё маҳсулотларини етиштириш, балки уларни саноат усулида қайта ишлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда хориждан замонавий ишлаб чиқариш линиялари олиб келиб ўрнатилган. Ушбу цехларда бир кунда 1 тонна гўшт ва яна шунча сутни қайта ишлаш имкони мавжуд. Тайёрланаётган колбаса, сут, кефир, пишлоқ ва сметана сингари ноз-неъматлар аҳолига етказиб берилаяпти. Шунингдек, яна бир цехда қолипли нон, патир ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

– 2017 йилда яна бир қанча янгиликлар яратдик, – дейди фермер. – Биз учун бутунлай нотаниш бўлган қуёнчиликни йўлга қўйдик. Ҳозир 300 бош наслли қуён боқяпмиз. Бу жониворлар жуда гўштдор, тез семиради, тез етилади. Қолаверса, четдан англер зотига мансуб қарийб 30 бош қорамол олиб келдик. Бу зотли қорамолларнинг ҳар бири кунига 20 литрга яқин сут беради. Албатта, хўжалик юмушларига ҳудуддаги ёшларни ҳам жалб қилганмиз. Уларга моддий кўмак бериш, меҳнатини муносиб рағбатлантиришга асосий аҳамият қаратганмиз. Бундан ташқари, келгусида яна кўплаб иш ўринлари яратамиз. Буни қишлоқда тўйхона, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш эвазига амалга оширамиз.

Аслида деҳқон қачон шундай меҳнат қилади? Қачонки меҳнати қадр топса, қачонки ернинг ҳақиқий эгаси эканлигини ҳис этиб, бугунию эртаси шу замин билан боғлиқлигини тушуниб етса. Қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, ҳозир юртимиздаги деҳқону фермерда ана шу туйғу шаклланиб улгурди. Зеро, мустақиллик йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, соҳадаги барча жараёнларнинг тобора такомиллаштирилиши, фермерлик ҳаракатининг ҳар томонлама ривожланиши ва янада кўпроқ қўллаб-қувватланиши, хўжаликлар моддий-техник базасининг йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганлиги шундан далолат бериб турибди.

Саид МУРОДОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"