Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1170
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172954
203261
123786

+79475

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 320
Главная "БИРЖА" Дастур лойиҳаси муҳокамада

harakatlar_strategiyasi_160“Тараққиёт стратегияси” марказида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қуввалаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган дастлабки брифинг бўлиб ўтди. Унда Ҳаракатлар стратегиясининг жорий йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси биринчи йўналишининг асосий мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Тадбирда маълумот берилганидек, лойи­ҳа Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида кўрсатилган асосий ғоя ва таклифлар ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож­лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйи­ча Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Шунингдек, бунда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан давлат, нодавлат ва юртимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатлари, учрашувларда ҳамда ОАВда ташкил этилган муҳокамалар жараёнида тушган 600 та таклиф умумлаштирилган ва таҳлил қилинган ҳолда улардан фойдаланилган.

Тайёрланган лойиҳанинг мазмун-моҳия­тини кенг жамоатчиликка етказиш жараёни олдинги йилгидан ўзгача тарзда уч хил шакл­да ўтказилиши мўлжалланган. Яъни, биринчидан, дастур лойиҳасининг матни 2018.strategy.uz веб-сайти ҳамда www. regulation.gov.uz порталида жойлаштирилган. Бу ҳар бир фуқаро ўз фикр-мулоҳаза-таклифларини шу ернинг ўзида қолдириши учун қулай имконият эканлиги дарров исботини топди. Чунки икки кун ичида 1200 тадан зиёд таклиф-фикр келиб тушгани аҳолининг юртимиздаги ислоҳотларга бефарқ эмаслигидан яққол далолатдир. Ушбу таклифларнинг 500 тадан ортиғи дас­тур лойиҳасининг биринчи йўналишига оид бўлди. Иккинчидан, дас­турнинг ҳар бир йўналишидаги чора-тадбирларга масъул бўлган ташкилот-идора вакиллари иштирокида брифинглар уюштирилиб, амалга ошириладиган ишларнинг моҳияти оммага етказилади. Учинчидан, кенг жамоатчилик вакилларининг ўзларини ҳам жалб қилган ҳолда медиа майдонда кенг муҳокамалар бўлиб ўтади.

Бринфингда давлат дастури лойиҳасининг биринчи – Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналиши бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Хусусан, маълумот берилганидек, 2018 йил давомида амалга оширилиши назарда тутилган энг кўп чора-тадбирларни ўз ичига олган қисми давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишга қаратилган бўлим ҳисобланади. Бунда, аввало, Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва тезкорлигини ошириш, очиқлигини таъминлашга доир чораларга эътибор берилган. Чунончи, давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсирини қисқартириш, унинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш ишларини бажариш кўрсатиб ўтилган. Масалан, давлат ташкилотлари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари сонини қисқартириш кўзда тутилган. Давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини, шу жумладан, уларни муқобил тартибга солишнинг жавобгарликни мажбурий суғурталаш, мувофиқликни декларациялаш каби турларига алмаштириш орқали қисқартириш белгиланган. Бошқарувни номарказлаштириш жараё­нини янада чуқурлаштириш доирасида республика давлат бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларининг бир қисмини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларига ўтказилиши мўлжалланган. Бундан ташқари, вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказлар каби давлат органларининг бир-биридан фарқланувчи жиҳатлари ва вазифаларини, уларга хос бўлган махсус функциялар доирасини аниқлаштириш, вазифалари ўзаро такрорланувчи вазирлик ва идораларни мақбуллаштириш ҳамда бирлаштириш, агентликлар, қўмиталар, инспекциялар ва марказларни тегишли вазирликларга бўйсундириш чораларини кўриш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш, давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат мулкини реал вақт режимида электрон тўлов орқали сотиш тартибини амалиётга киритиш учун ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш муҳим вазифалар қаторидан ўрин олган. Назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ҳисобидан молиялаштириш амалиётидан воз кечиш чораларига эътибор қаратилиши мўлжалланган. Долзарб масалалардан бири сифатида аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонасини жорий этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам беришни, меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилишни, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳам кутиляпти. Давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга 19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини киритиш ҳам мўлжаланган. Нодавлат оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фондини ташкил этиш чоралари ҳам кўрилиши режалаштирилган. Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада ошириш кўзланган вазифаларнинг муҳим қисмидир.

Шунингдек, “Давлат хизмати тўғрисида”ги, “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги, “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Сайлов кодекси лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг ўзига хос аҳамияти ва заруратига тўхталиб ўтилди.

Брифинг сўнггида қайд этилганидек, жорий йилга мўлжалланган давлат дастури 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси биринчи босқичининг узвий давоми бўлиб, ислоҳотларни янгича ёндашув ва ғоялар, замонавий ҳамда инновацион технологияларни қўллаган ҳолда изчиллик билан олиб боришга қаратилган. Энг муҳими, унда белгиланган чора-тадбирлар кенг жамоатчилик муҳокамалари чоғида билдириладиган таклиф-тавсиялар асосида яна кўриб чиқилиши, аҳолининг қўшимча фикрлари инобатга олиниши кутилмоқда.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"