Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4756
6876
6238

+638
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
142665
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 450 947
Главная "БИРЖА" Олмалиқ: истиқлол ва истиқбол

olmaliq_1602017 йил Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Олмалиқ шаҳрига ижобий натижалар хадя қилди. Корхона янги истиқболли ривожланишни бошлаб юборган бўлса, шаҳарда кенг қамровли ижтимоий бунёдкорлик ҳаракатлари амалга оширилди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан “Ёшлик I” ва “Ёшлик II” конларини ўзлаштириш ишларининг бошланиши йилнинг энг муҳим воқеликларидан бири бўлиб қолди.

2017 йилнинг 11 августида малакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Олмалиқ шаҳрига ташрифида янги кон-бойитиш комплекси қурилишига старт берди, бу, ўз навбатида, иккинчи кон-металлургия комбинатига айланади. Унинг фойдаланишга топширилиши мис ишлаб чиқаришни 1,5 баробар, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни 40 фоиз ошириш имконини беради. Шу билан бирга, йилига 28 миллион тонна рудани қайта ишлашга киришилади.

Ўтган йилда кон экскаваторлари, “БелАЗ” ва “МАН” оғир юк кўтарадиган автосамосваллари, бурғулаш дастгоҳлари, тепловозлар, думпкарлар ва бошқа техника олиб келинди. 101,1 миллион долларлик инвес­тициялар ўзлаштирилди, “Ёшлик I” конида устки қатламни очиш бўйича режалаштирилган 2,5 миллион кубометр ўрнига 3,2 миллион кубометр ҳажмда ишлар бажарилди.

Бошқа инвестицион лойиҳалар, хусусан, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 2018 йилнинг ёзида ишга туширилиши режалаштирилаётган, ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион беш юз минг тонна бўлган цемент заводини қуриш, шунингдек, “Қалмоққир” кони хомашёларини қазиб олиш ва уни қайта ишлашнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган вазифалар ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда.

2017 йилда йиллик башорат кўрсаткичларнинг бажарилиши комбинат бўйича 101,1 фоизни, ўсиш суръатлари 104,1 фоизни ташкил этди, маҳсулот таннархи 6,9 фоиз ёки 160 миллиард сўмга туширилиши таъминланди. Ишлаб чиқарилаётган асосий маҳсулотлар номенклатураси бўйи­ча прогноз кўрсаткичлар бажарилди. 104,8 минг тонна миқдорида мис маҳсулотлари, 18,2 минг тонна рух металли ишлаб чиқарилди, маҳсулотларни экспортга сотиш 106,7 фоизни ташкил қилди. Экспортнинг нафақат ҳажми, балки географияси, экспорт маҳсулотларининг тури ҳам кўпайди. Жорий йилда анъанавий экспорт маҳсулотлари қаторига рух оксиди, рух-альюмин-мис қотишмаси, рух купороси ҳам қўшилди.

Йирик ва майда туёқли молларни сақлаш, парваришлаш ва боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ҳамда 100 мингта товуққа мўлжалланган паррандачилик фабрикасини қуриш лойиҳалари ҳам минтақа озиқ-овқат дастурини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси Олмалиқ ва унга чегарадош ҳудудлар аҳолисини анча арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари, тухум билан таъминлаш имконини беради.

Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва шаҳар шифохоналарини қайта тиклаш ва таъмирлаш, шаҳар иссиқлик трассаларини таъмирлаш ва термик изоляция­лаш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида “Hamkor textile” қўшма корхонасини ташкил этиш, Оҳангарондаги вилоят “Саховат” қариялар уйини таъмирлаш ҳамда уни тиббий ускуналар, ошхона жиҳозлари ва мебеллар билан тўлиқ таъминлаш, Жиззах вилоятининг Зомин туманида янги пансионат қуришни бошлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш ҳамда спорт ва болалар шаҳарчаларини бунёд этиш, ўнлаб километр йўлларга асфальт ётқизиш - буларнинг барчаси ОКМК кўп минг сонли жамоасининг қатъиятли, фидоий ва самарали меҳнатлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Комбинат жорий йил режасида қуйидаги ишларни амалга оширишни кўзда тутади:

– “Ёшлик I” ва “Ёшлик II” конларини ўзлаштиришда янги технологиялар ва бошқа ишлаб чиқариш қувватлари асосида мис бойитиш фабрикаси, сульфат кислотаси цехини қуриш;

– оҳак заводини реконструкция қилиш ва модернизация­лаш;

– “Учқулоч” конини ўзлаштириш;

– кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

– юқори касбий билим, кўникмаларга эга бўлган, янги юқори технологиялар, инновациялар ва илғор илмий тадқиқотлар билан уйғунликда замонавий ускуна ва жиҳозларда ишлашга қодир бўлган ёш кадрларни тайёрлаш.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"