Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1086
9164
1214

+7950
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
15230
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 120 162
Главная "БИРЖА" Аҳоли бандлигини таъминлаш – муҳим вазифа

mehnat_160Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишдир. Мазкур лойиҳалар доирасида 2007 йилдан то бугунги кунгача Ўзбекистоннинг 27 мингдан зиёд фуқароси Жанубий Кореяда ишлаб қайтди. Айни пайтда ҳам бу давлатда 17 мингдан зиёд фуқаромиз меҳнат қилмоқда. Таъкидлаш зарурки, фуқароларимиз Жанубий Кореядаги замонавий корхоналарда меҳнат қилиш мобайнида катта тажриба ва кўникмаларга, сармоя ва технологияларга эга бўладилар. Ватанга қайтганларидан сўнг улар ўз сармоялари ва билимларини, салоҳият ва тажрибаларини юртимиздаги корхоналарда ишлашга ёки ўз тадбиркорлик ишларини ташкил этишга сарфлайдилар, янги иш ўринлари яратадилар. Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликка қўшган ҳссаси учун куни кеча Жанубий Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Сега Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фахрий маслаҳатчиси мақоми берилди.

Шу муносабат билан вазирликда бўлиб ўтган маросимда таъкидланганидек, меҳнат миграция­сини ташкил этиш соҳасидаги мавжуд тажриба ва амалий кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда ўзбекистонлик ишчи кучларини жалб этиш бўйича кореялик иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик жуда муҳимдир. Бу Ўзбекистон фуқароларини бандликка кўмаклашиш тизими орқали Жанубий Кореяга йўллаш жараёни самарадорлигини ошириш ва шу билан ташқи миг­рация соҳасидаги ҳамкорлик натижасида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш имконини беради.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрда Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Корея персонални ривожлантириш институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган ҳамда Кадрлар тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш дастури тасдиқланган эди.

Ушбу меморандумни ҳаётга жорий этиш мақсадида “Далварзин” маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи базасида Ўзбекистон фуқароларини корейс тили бўйича ўқитиш марказини очишга қарор қилинди. Жаноб Ким Ён Се Ўзбекистонга ташрифи давомида мазкур таълим муассасасини бориб кўрди. 2018 йилда ушбу ўқув муассасасида таълим олувчилар сонини ошириш ва келгуси йилларда 1000 нафар кишига етказиш режалаштирилган. Кейинчалик Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай тил марказларини очиш назарда тутилган.

З. ТЎРАБЕКОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"