Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6133
8853
8639

+214
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167593
230255
102153

+128102

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 463 294
Главная "БИРЖА" Суғурта бозори жадал ривожланишда

ssugurta_160Бозор иқтисодиёти шароитида ўзаро муносабатлар асосан, субъектлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида йўлга қўйилади. Ҳар бир суғурта ташкилоти ҳам қонунда белгиланган тартибда суғурталанувчилар билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини, жавобгарлик чегарасини, мажбурият муддатларини ва бошқа кўрсаткичларни тузиладиган шартномаларда тўлиқ ифодалаши ҳамда ушбу шартномаларда белгиланган суғурта таваккалчиликлари натижасида суғурта ҳодисаси содир бўлганда талаб этиладиган ҳужжатлар ва суғурта ҳодисаси тан олиниши ёки олинмаслиги бўйича шартларни келишади.

– Суғурта ташкилотларида жисмоний ва юридик шахс­лар билан тузилган суғурта шартномалари асосида йиғилган суғурта мукофотларидан суғурта захиралари шаклланади. Компаниямиз тизимида ҳам йиғилган суғурта мукофотлари эвазига суғурта захиралари ташкил этилиб, содир бўладиган табиий офатлар ва бошқа бахтсиз ҳодисалар натижасида зарар кўрган мижозларимизга – фермер хўжаликларига, фуқароларга ва юридик корхоналарга молиявий кўмак бериб келинмоқда, – дейди, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Суғурта даъволари департаменти бош менежери Ҳошим Тилавов.–Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз самараси ўлароқ, жисмоний ва юридик шахс­ларнинг суғурта ташкилотларига нисбатан ишончи ортаётгани сезилмоқда.

“Ўзагросуғурта” тизимида суғурта даъволарини кўриб чиқишни такомиллаштириш ҳамда мижозларга етказилган зарарни тез муддатда тўлаб бериш самарадорлиги доимий равишда ошириб борилмоқда.

Жорий давр давомида республика суғурта бозорида 197.7 млрд.сўм суғурта товонлари тўланган бўлса, шундан 79.3 млрд. сўми ёки бозорнинг 40.1 фоизи мазкур компания улушига тўғри келди. Жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган суғурта шартномалари асосида суғурта ҳодисалари натижасида кўрилган зарар учун жами 18481 суғурта қилдирувчига қарийб 87.0 млрд. сўм суғурта зарар қопламалари тўлаб берилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 349.8 фоиз ортди. Шундан қишлоқ хўжалиги суғуртасига 67.2 млрд. сўм, аҳоли суғуртасига 3.4 млрд. сўм, бошқа суғурта турларига эса 0.8 млрд. сўм, ТВЭФЖМСга 3.0 млрд. сўм, ИБФЖМСга 6.2 млрд. сўм, ТФЖМСга 130.0 млн. сўм тўланди.

Хусусан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 1847 та жабрланувчига 3002.1 млн. сўм суғурта товони тўлаб берилди.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2017 йилнинг 11 ойи давомида ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича жабрланган 9 нафар фуқарога 130.0 млн. сўм суғурта товони тўлаб берилди.

Ҳар бир суғурта компаниясининг ривожида мижозларнинг уларга ишончи омили ётади. Шундан келиб чиқиб, “Ўзагросуғурта” аҳоли ўртасида суғурта маданиятини кенг тарғиб қилишни ҳамда уларнинг диди ва талабига мос суғурта турларини тақдим этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"