Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" “Пайнет”чи тадбиркорнинг антиқа бизнеси

huquq_160Бугунги кунда аксариятимиз “Пайнет” шохобчалари уяли алоқа, Интернет, шаҳар телефони, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловларни муайян ташкилот-корхонага бормасдан, тез ва осон амалга оширишнинг энг ўнғай воситаси эканлигини яхши биламиз. Янаям тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, етти ёшдан етмиш ёшгача – барчамиз уларнинг имкониятларидан кўп ва хўб фойдаланамиз.

Тошкентлик Умид Шоакмалов (исм-шарифи ўзгартирилган) шуни назарда тутиб, 2013 йили мўъжазгина “Пайнет” дўкончаси очди. Кейинчалик тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, бундай шохобчалари сонини олтитага етказди. Улардан айримларида бузилган-синган ёки бош­қа сабаблар туфайли носоз ҳолга келиб қолган қўл телефонларини таъмирлашни ҳам йўлга қўйди. Шунинг баробарида бир неча кишини иш билан таъминлади. Энг муҳими, шахсий даромади кўпайиб, моддий аҳволи анча ўнгланди, рўзғорига қут-барака кирди.

Фақат масаланинг битта ачинарли жиҳати бор. У ҳам бўлса, Умид ҳалол меҳнати орқали топганига қаноат қилмади. Аксинча, ношукурлик йўлига кириб, “Чаманда – гул, отаси – пул” қабилида иш тутди. Шум ниятига эришиш учун, аввало, солиқ тўловларини камайтиришга уринди. Шу илинжда ўзига қарашли шохобчаларда ишлаётганларга аҳолига хизмат кўрсатишдан тушаётган пулларни назорат-касса машиналари хотирасига киритмасликни, мижозларга чек, патта ёки қатъий ҳисобда турувчи бошқа бирон-бир ҳужжат тақдим этмасликни буюрди. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бу тахлит қўпол тарзда бузиш эвазига қисқа фурсатда нақд пул шаклида орттирилган, лекин корхона ҳисобига кирим қилинмаган 4 миллиард 428 миллион сўмлик даромадни солиқдан яширди.

Иккинчидан, у гўёки ноўрин харажатлар олдини олиш баҳонасида қўл остида ишловчилар билан қонуний тартибда меҳнат шартномаси тузмади, ойлик маошларни эса “конверт” усулида тарқатишни афзал кўрди. Охир-оқибат ходимлари ҳуқуқларини поймол қилишдан ташқари, 100 миллион сўмдан зиёд нақд пул солиқ базасига киритилмаслигига сабабчи бўлди.

Учинчидан, ортиқча машаққатсиз топилган бебилиска даромад Умидни қинғирликнинг янги-янги қирраларини кашф этишга ундади. Инчунин, у 5 фоизлик хизмат ҳақи эвазига талабгорларнинг пластик карточкаларидаги маблағларни зимдан нақдлаштириб беришни ҳам пухта ўзлаштирди. Алқисса, хоҳ ишонинг-хоҳ ишонманг, ўтган давр мобайнида сон-саноқсиз мижозларнинг роппа-роса 1 триллион 764 миллион 123 минг сўмлик пулини “ечиб бериб”, 88 миллион 206 минг 150 сўмлик соф фойда соҳибига айланди.

Шунданми, сўнгги пайтларда Умид Шоакмалов ўзини ови ниҳоятда юришган, ҳар қандай муаммога ҳам осонгина ечим топа оладиган бизнесменга менгзайдиган, феъл-атвори ҳам ўзгариб, босар-тусарини билмай қолганди. Бузоқнинг югургани сомонхонагача эканлигини, қинғирликнинг бир кунмас-бир кун қийиғи чиқишини ҳаргиз хаёлига келтирмаганди. Бу оддий ҳақиқатни шохобчалари фаолияти бўйича ўтказилган текширишлар ниҳоясида англаб етди ва хатоларини рўй-рост тан олишга мажбур бўлди. Яқинда эса қонун олдида жавоб берди.

Асқар КАРИМОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг

Учтепа тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"