Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1452
5372
5739

-367
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
66577
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 528 302
Главная "БИРЖА" Ўйиндан ўқ, ҳазилдан зил чиқади...

huquq_160_2Қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари инсон ҳаёти, соғлиғи ва жамият осойишталиги учун хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам юртимизда уларни ноқонуний сақлаш, олиб юриш, фойдаланиш, жўнатиш ва мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиш ёки олиб кириш қатъиян тақиқланган. Бу талабларга бўйсунмаганларнинг ҳоли вой бўлади.

Келинг, шу ўринда баъзан ўйиндан ўқ чиқишини, ҳазилнинг таги зил эканлигини унутиб қўядиган кишиларга ҳуқуқий сабоқ бўлиши учун Жиноят кодексида белгиланган тартиб-қоидалардан айримларини эслатиб ўтайлик. Унинг 247-моддасида таъкидланишича, бундай воситаларни ўғрилик ёки фирибгарлик қилиб, ғайриқонуний равишда эгаллаган киши уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзлаштириш, растрата ёхуд мансаб мавқеини суиис­теъмол қилиш, талончилик, таъмагирлик йўли билан содир этилса, беш йилдан ўн йилгача, борди-ю, босқинчилик орқали, ўта хавфли рецидивист томонидан, шунингдек, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилса, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Кодекснинг 248-моддасида ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини тегишли рухсатномасиз тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўрсатилган. Агар ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилса, жазо янада оғирлашади. Аниқроғи, айбдор ва айбдорлар беш йилдан ўн йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этиладилар. Юқорида тилга олинган хавфли буюм ва жиҳозларни ўтказиш ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Уларни ўз ихтиёри билан топширган шахс эса жавобгарликдан озод қилинади.

Ҳеч кимга сир эмас, ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш кўпинча фожиали якун топади. Гоҳо фавқулодда кулфатларни келтириб чиқарса, гоҳида инсон умрига зомин бўлади. Бундай вазиятларда айбдор энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилади.

Афсуски, карвон хатосиз, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, орамизда жорий тартиб-қоидаларни менсимайдиган, шахсий манфаатлари йўлида ўзгалар ҳаёти ва соғлиғини таҳлика остида қолдиришдан, эл-улус осойишталигига путур етказишдан тоймайдиганлар ҳам учраб туради. Уларнинг қабиҳ кирдикорлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фош этилаяпти. Бу ишга жамоатчилик вакиллари ҳам катта ҳисса қўшаяптилар. Масалан, бундан сал олдин халқпарвар ҳамшаҳарларимиздан бири Учтепа туманида истиқомат қилувчи Шавкат Ярашев (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) уйида қонунга хилоф равишда совуқ қурол ёки ўқ-дори сақланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Ҳуқуқшунослар орасида “Биз ҳақиқатга гумон орқали борамиз”, деган гап бор. Шунга кўра, тахминий маълумот асосида ҳар эҳтимолга қарши тезкор тадбир уюштирилиб, гумонланувчининг хонадони холислар гувоҳлигида кўздан кечирилди. Кўп ўтмай, уй тўридаги кийим жавонига 20 калибрли 10 та ўқ яшириб қўйилгани аниқланди. Улар ашёвий далиллар сифатида расмийлаштирилиб, текширувга юборилди. Суд-баллистика экспертизаси хулосасига биноан, барчаси жанговор хусусиятга эга ва фойдаланишга яроқли деб топилди.

Шавкат Ярашев суриштирув ва тергов жараёнларида берган кўрсатмаларига қараганда, у бундан ўттиз етти йилча бурун ўртоқлари ҳамроҳлигида Тошкент вилоятидаги “Хумсон” дам олиш масканига борганида, ўша ерлик Зоҳид исмли йигит билан дўстлашиб қолган. Икковлон бир неча кун тоғ бағрида қуш овлашган. Қайтишида Зоҳид унга агар яна шу ишга хоҳиши бўлса, ўқ ҳам келтиришини тайинлаган. Навқирон ёшли Шавкат унинг йўриғига юриб, пойтахтимиздаги собиқ “Тезиков” бозорида нотаниш кимсадан 20 дона ўқ сотиб олади. Ярмини Зоҳид билан бирга паррандаларга қирғин келтиришга сарфлайди, қолганини уйига олиб келиб қўяди. Вақт ўтиши билан уларни ёдидан чиқариб юборади...

Албатта, бу гаплар нечоғли рост-ёлғонлиги бизга номаълум. Лекин бугун юзларига ажин, сочларига қиров тушган Шавкат Ярашевнинг яшаш жойидан тақиқланган ўқ-дори чиққани бор гап. Бу эса жиноят саналади. Қолаверса, амалдаги қонун-қоидаларни билмаслик ёки ҳушёрлик ва хавфсизлик чораларини унутиб қўйиш жиноятга ошно тутинган кишини жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлолмайди.

Зеро, “паришонхотир” Шавкат Ярашев ҳам қилмишига яраша жазо олди.

Ўткир НАБИЕВ,

Учтепа туман прокуратурасининг

иш ўрганувчи терговчиси.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"