Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
863
6465
8058

-1593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140817
254685
104499

+150186

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 691 203
Главная "БИРЖА" Ёввойи қамишдан қурилиш маҳсулоти

qamish_160Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ғўзапоя ва қамишдан плита (ДСП) ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди.

Вилоят аҳолиси эҳтиёжини тўлиқ қондириш ҳамда келгусида маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт қилиш бўйича фаолият юритаётган мазкур корхонада ёғоч плиталар ўрнини босадиган 1,87 миллион квадрат метр қамиш заррачали плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Маълумотларга кўра, вилоят ҳудудидаги 5 минг гектардан ортиқ майдонда ёввойи қамиш ўсади. Ҳар йили кузда қамишзорлар ёқилиши оқибатида ҳаво зарарли газлар билан ифлосланади. Зовурлар бўйида ёқилган қамиш тутуни шамол билан теварак-атрофга тарқалади, йўғон қамишларнинг ёнган пояси қоп-қора бўлиб, кўча-кўй, ҳовлиларда ўрнашиб қолади. Бу йил куз ойларида Термиз, Музработ каби туманларда қамишзорлар ёқилмагани кўпчиликни ажаблантириш билан бирга, мамнун қилди.

Айни пайтда 150 киши доимий иш билан таъминланган янги корхона йилига 35 миллиард сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишчилар томонидан кунига минг донагача сифатли қамиш заррачали плита ишлаб чиқарилиб, буюртмачиларга етказилмоқда. Захга анча чидамли, хорижникига қараганда ўта пишиқ, нархи ҳам анчагина арзон маҳаллий қурилиш материали уй-жой барпо этаётган аҳолига манзур бўляпти.

Солиштирадиган бўлсак, бугунги кунда Термиз шаҳрида ёғоч қириндисидан хорижда ишлаб чиқарилган бир дона плита 225-250 минг сўм, қамиш заррачаларидан ўзимизда тайёрлангани эса 140 минг сўмдан сотилмоқда.

Корхонада хомашёни дастлабки қайта ишлашдан тортиб, то тайёр материал ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнлар замонавий ускуналар ёрдамида амалга оширилади.

Вилоятда табиий хомашё захираси етарли даражада мавжуд. Шу боис корхона цехларига маҳсулот узлуксиз етказиб берилмоқда.

“Термиз таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонаси раҳбари ўринбосари Ч.Қувватовнинг билдиришича, маҳаллий хомашёдан тайёрланаётган арзон, сифатли материалнинг 1,1 миллион квадрат метрини ламинация қилишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Демак, кўплаб янги иш ўринларини яратиш, шу билан бирга, мебелсозлик саноатини янги босқичда ривож­лантириш имкониятини кенгайтириш учун умид бор.

Г. САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"