Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
397
7191
7144

+47
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
169863
254685
75453

+179232

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 720 249
Главная "БИРЖА" Тест синовларидаги янгиликлар

test_sinovlari_160Давлат тест маркази томонидан 2017/2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Давлат тест маркази маълумотига кўра, юртимиз бўйича 155 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида саралаш тест синовлари ўтказилган бўлиб, ушбу синовларда 108 минг 705 нафар ўқувчи қатнашган. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси тизимидаги 10 та олий ҳарбий таълим муассасасида бўлиб ўтган тест синовларида эса 7 минг 680 абитуриент иштирок этган.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 ноябрдаги “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат йўналишларига қабул учун тест синовларини ўтказиш тартибига бир неча муҳим янгилик ва ўзгаришлар киритилмоқда.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ана шулар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Тадбирда қайд этилганидек, мазкур қарорга кўра, тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади. Кириш тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари катта биноларда бўлиб ўтиши ҳам белгиланган.

Шунингдек, 2018/2019 ўқув йилидан эътиборан алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, мусиқий таълим, санъатшунослик, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига тест синовлари жорий этилмайди.

Давлат тест маркази ходимларининг штат бирлиги 150 нафардан иборат янгиланган тузилма ташкил этилади ҳамда Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси тузилади.

Анжуманда айни пайтда қарорда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида тегишли вазирликлар ва идоралар билан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билдирилди.

Г. САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"