Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1931
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93527
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 934
Главная "БИРЖА" Дастлабки бадал 10 фоиздан 40 фоизгача

yangi_badal_uy_160Шаҳарларда арзон ва кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурига кўра, уй-жойга муҳтож бўлган минглаб ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва фуқароларнинг бошқа тоифалари арзон, қулай, замонавий уй-жой билан таъминланмоқда. Бу эса оилаларга чексиз қувонч бағишлаяпти.

Юртимиз шаҳарларида арзон, кўп квартирали уйлар қурилиши жадал суръатларда олиб борилаётгани ҳам бунинг далилидир.

“Ипотека-банк” АТИБ қурилиш ташкилотларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Тошпўлатовнинг айтишича, Тошкент шаҳри ва республикамизнинг бошқа шаҳарларида жорий йилда 191 та кўп қаватли уй қурилиб, 7919 та оилага топширилиши кўзда тутилган. 2018 йилда мамлакатимиз шаҳарларида 335 кўп қаватли уй қурилади. Шундан 150 таси Тошкент шаҳрида, 120 таси Сергелида, ҳарбийлар учун 30 та уй Яшнобод туманида, 6 та кўп қаватли уй эса Олмазор туманида барпо этилади.

Хўш, ушбу уйлар учун дастлабки тўлов бадали қанча?

– Аҳолидан келиб тушаётган кўплаб таклиф ва эътирозлар, асосан, дастлабки тўлов масаласида бўлаётганини инобатга олган ҳолда, дастлабки бадал 10 фоиздан 40 фоизгача, кам таъминланган оилалар учун эса 10 фоиз этиб белгиланади, – дейди Шуҳрат Тош­пўлатов. – Уйга маблағ йигирма йил давомида тўланади. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, туман ҳокимлиги қошида уй-жой масаласи билан бевосита шуғулланадиган комиссия фаолият бош­лади. Мазкур комиссия биринчи галда уй-жойга муҳтож оилага квартира калитини тутқазиши лозим. 2017 йил давомида фуқаролардан 20 мингта ариза келиб тушган бўлиб, улар кўриб чиқилгач, энг зарурларга уй берилди.

Мутахассиснинг билдиришича, кўп қаватли уйлар учун керакли бўлган қурилиш материалларининг 95 фоизи Ўзбекистонда тайёрланади, ёғоч, тунука сингари маҳсулотларгина хориждан келтирилади. Яқиндан бошлаб Бекободда жаҳон андозаларига тўла мос, сифатли тунука ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳам нур устига нур бўлмоқда.

Г.МУРОДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"