Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1929
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93525
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 932
Главная "БИРЖА" Вилоятларда ишлаш ташаббуси билан

tibbiy_xizmat_160_1Юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар давлатимиз раҳбарининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда. Қисқа фурсат ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари билан бир неча маротаба учрашув ўтказилиши, соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган ўттиздан ортиқ фармон ва қарор қабул қилингани ҳам бунинг яққол исботидир.

Ушбу йиғилишларнинг ҳар бирида давлатимиз раҳбари вилоятларда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича алоҳида топшириқ ва вазифалар берган эди. Хусусан, жорий йилнинг 18 октябрь куни тиббий ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилишда Президентимиз қатъий таъкидлаганидек, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатининг ҳудудларда етарли даражада эмаслиги тиббиёт олдида турган долзарб масалалардан бири. Тан олиш керак, ҳудудлардан юқори технологик тиббий ёрдам олиш учун Тошкент шаҳрига келиш аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган эди.

Ушбу масалаларни бартараф этиш мақсадида вилоятларда ишлаш ташаббуси билан чиққан етакчи мутахассислардан 134 нафар номзод танлаб олинди. Улар ҳозирда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларига, жумладан, болалар шифохоналари, эндокринология, кардиология, силга қарши, тери-таносил диспансерлари, онкология маркази филиаллари, юқумли касалликлар шифохоналарида фаолият юритмоқда.

Бу эса ҳудудларнинг ўзида энг ноёб ва юқори технологик операцияларни ўтказиш имкониятини пайдо қилмоқда. Масалан, биргина Самарқанд вилояти мисолида оладиган бўлсак, бу ерда турли ихтисосликдаги 8 нафар малакали мутахассис иш бошлади.

– Филиалда фаолият бошлаганимдан буён ўтган қисқа вақт ичида илгари фақат пойтахтда ёки хорижда қилинган 4 турдаги энг мураккаб жарроҳлик амалиётларини филиалнинг ўзида ёш мутахассислар билан бирга бажардик, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори Миржалол Жўраев. – Мисол учун, қизилўнгач, ошқозон, меъда ости бези, йўғон ичак, жигар саратони хасталикларини самарали даволаш имконияти ошмоқда. Қизилўнгач саратонида аъзонинг 80 фоизини олиб, унинг ўрнига ошқозондан трубка ясаб кўкрак бўшлиғига улаш, жигар саратонида жигарнинг 60-65 фоизини резекция қилиш, сунъий ошқозон яратиш каби ноёб операциялар Самарқанд тиббиёти тарихида илк бор бажарилди. Ҳозирга қадар 22 та шундай операция ўтказган бўлсак, уларнинг барчаси муваффақиятли ўтди. Энди ҳар қандай мураккаб жарроҳлик ишларини филиалнинг ўзида бажариш имконияти борлиги самарқандликларни қувонтирмоқда.

Вилоятларда фаолият бошлаган мутахассисларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш мақсадида шу йилнинг 10 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидан вилоят тасарруфидаги тиббиёт муассасаларига раҳбар лавозимларга юборилган ходимларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида ойлик устама тўланиши белгиланди.

Шифокорлик касбининг машаққати, заҳмати, масъулияти катта эканлиги ҳаммамизга маълум. Шу боис, халқимиз саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари давлатимизнинг ҳамиша эъзоз ва эътиборида бўлади.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"