Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1847
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110055
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 505
Главная "БИРЖА" Етакчи давлатлар қаторида

 

tax_160Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотнинг самарадорлигини оширишда, уни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда солиқ сиёсатининг ҳам муҳим ўрни бор. Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси доирасида республикамизда инвестиция иқлимини яхшилаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал тараққиётини рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги натижасида Ўзбекистон ўтган қисқа фурсат ичида бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича сезиларли ўсишга эришди.

Бу борадаги кўламли ислоҳотларнинг самаралари Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” («Doing Business») халқаро ҳисоботининг сўнгги нашрида ҳам ўз эътирофини топди.

Жорий йилнинг 31 октябрида эълон қилинган “Бизнесни юритиш – 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузасига кўра, Ўзбекистон дун¬ёнинг 190 давлати ичида 74-ўринни эгаллаб, ўтган йилдаги мавқеини бир¬йўла 13 поғонага яхшилади. Мамлакатимиз бизнес юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бў¬йича ислоҳотчи давлатларнинг биринчи ўнталигига киришга муваффақ бўлди.

Ҳисоботдаги 10 та индикаторнинг 6 таси бўйича сезиларли ўсишнинг қайд этилганлиги ҳам ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўлами ва самарадорлигидан дарак бермоқда.

Шу ўринда республикамизда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг онлайн тизими жорий этилганлигини ва бунинг натижасида рўйхатдан ўтиш жараёни аввалги икки иш куни ўрнига атиги 30 дақиқага туширилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бу Ўзбекистоннинг корхонани рўйхатдан ўтказиш кўрсаткичи бўйича дунёда 11-ўринга кўтарилишига олиб келди. Бунинг самараларини мамлакатимизда жорий йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 марта кўп кичик бизнес субъектлари ташкил этилганлигида ҳам кўриш мумкин.

Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фаолиятининг самарадорлигини алоҳида қайд этиб ўтиш зарур. Уларнинг фаолияти рухсатномалар ва лицензияларни расмийлаштиришнинг ошкоралиги ва тезкорлигини таъминлаш, давлат органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг электрон шаклларини жорий этиш, қолаверса, бюрократик тўсиқлар ва ариза берувчиларнинг молиявий харажатларини сезиларли даражада қисқартириш имконини бермоқда. Буни 2017 йилда фақат “Ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонининг 16 тадан 34 тагача етганлигида ҳам кўриш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига фақат “ягона дарча” тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини рўйхатга олиш ва сертификат бериш эндиликда фақат “Ягона ойна” марказлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги республикамизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратади.

Жорий йилнинг ўзида Президентимизнинг солиқ тизимини такомиллаштиришга оид бир қатор муҳим фармон ва қарорлари қабул қилинди. Хусусан, 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмурчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чоралари тўғрисида”ги фармон ва “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор давлат солиқ органлари фаолиятини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизматлар кўрсатишни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида республикамизда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботларини топширишнинг тўлиқ электрон шаклига ўтилди. Солиқларни масофадан тўлаш амалиётининг кенгайиши солиққа тортиш кўрсаткичи бўйича мамлакатимиз рейтингининг сезиларли яхшиланишига олиб келди ва Ўзбекистон бу борадаги кўрсаткич бўйича 138-ўриндан 78-ўринга кўтарилди. Жаҳон банки экспертлари баҳоларига кўра, бугунги кунда Ўзбекис¬тондаги тадбиркорлик субъектларига солиқ юки даражаси АҚШ, Авс¬тралия, Германия, Швеция, Туркия, Хитой ва Россия каби давлатлардагидан анча пастдир.

Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги ишлар сифатини янада юксалтириш, юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни реализация қилиш, аҳоли билан ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функциясини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Давлат солиқ қўмитаси томонидан қарорда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг январидан бош¬лаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида онлайн назорат-касса машиналари тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилади. 2018 йилнинг 1 июлидан ушбу ҳудудлардаги юридик шахслар, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб эса мамлакатимиздаги барча юридик ва жисмоний шахслар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китобларни мажбурий тарзда фақат онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширишга босқичма-босқич ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Республикамизда ушбу янги тизимни жорий этиш орқали марказлашган тарзда электрон маълумотлар базаси яратилади. Натижада давлат бюджетига тушадиган солиқ тушумлари кўпаяди. Солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлашнинг олди олинади.

Давлат солиқ қўмитаси тизимида замонавий ахборот-коммуникация технология¬ларини жорий этиш устувор вазифа этиб белгиланган ва айни кунларда бу борада изчил иш олиб борилмоқда. Давлат солиқ хизмати органларининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари портали тест режимида ишга туширилди. Бу аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш, харажатларни камайтириш, пировардида солиқ тўловчиларнинг хизматлардан қониқиш даражасини юксалтиришга хизмат қилади.

Янги портал солиқ хизмати органларининг барча электрон давлат хизматларини ягона веб-манбада қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Унда солиққа доир барча электрон давлат хизматлари интерактив ва ахборот давлат хизматларига сараланган бўлиб, бунда керакли хизматларни тез ва осонлик билан топиш мумкин. Умуман, бугунги кунда порталда давлат солиқ хизмати органларининг 35 турдаги электрон давлат хизмати амалиётга жорий этилган. Бундан ташқари, 5 та янги хизмат тест синовида тақдим этилмоқда. Солиқ тўловчиларнинг тоифаси ва жойлашган жойидан қатъи назар, барча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бош¬қаруви органлари фаолияти “очиқлик индекси”нинг рейтинги” натижаларига кўра, республикамиздаги 52 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида Давлат солиқ қўмитаси 96 балл тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллаганлиги, “ICTWEEK Uzbekistan – 2017” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича энг яхши давлат органи” номинациясида ғолиб деб эътироф этилганлиги ҳам тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Республикамиз солиқ хизмати органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган кўламли ишлардан мақсад – мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.

Давлат солиқ қўмитасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими материаллари асосида тайёрланди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"