Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1851
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110059
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 509
Главная "БИРЖА" Made in uzbekistan – иқтисодий ютуқларимиз кўзгуси

 

madeinuz_160_1Мамлакатимизда иқтисодиётни жадал суръатларда ривожлантиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, импорт ўрнини босувчи, халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифат даражаси кун сайин ортиши туфайли ички бозор юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдирилиши баробарида экспорт салоҳияти ҳам юксалиб бормоқда.

Яқинда пойтахтимизда жойлашган “Ўзэкспомарказ”да “Made in Uzbekistan” (“Ўзбекис¬тонда ишлаб чиқарилган”) деб номланган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага ташриф буюрувчилар ва хорижий меҳмонлар юртимиздаги барча саноат йўналишларидаги юқори сифатли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва респуб¬ликамизнинг илмий-саноат йўналишидаги ютуқлари жамланган инновацион лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот олдилар.

Ушбу кўргазма ўтказилишидан асосий мақсад мамлакатимиздаги барча саноат йўналиш¬ларидаги иқтисодий ютуқларимизни намойиш этишдан иборат бўлди.

Кўргазма бўлимларга ажратилган бўлиб, улар орасида автомобиль саноати, енгил саноат, энергетика, электротехника, қурилиш, кимё, тоғ-металлургия, чарм, фармацевтика, озиқ-овқат, молиявий муассасалар, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, халқ истеъмоли товарлари, мебель саноати, таълим каби йўналишлар бор.

Кўргазма залларини айланар экансиз, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этиш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари ҳар томонлама сезилиб туради. Ўз навбатида, ушбу кўргазма-ярмарка тадбиркорларимизнинг чет эл

бозорларига чиқишига, хорижий ҳамкорлар топишида кенг имкониятлар эшигини очади. Муҳим аҳамиятга эга томони шундаки, унда мамлакатимизнинг эркин иқтисодий зоналари, енгил саноат, фармацевтика, озиқ-овқат, чарм, қурилиш маҳсулотлари, кимё саноати, халқ истеъмоли моллари, автомобилсозлик саноати, йўл-транспорт инфратузилмаси, электротехника, агросаноат соҳаларида эришилган ютуқлар ва янги турдаги ишлаб чиқарилан саноат маҳсулотлари ва барча турдаги хизматлар ҳам кенг кўламда намойиш этилди.

Экспозициялар “Ўзэкспомарказ” ҳудудининг умумий майдони 3187 кв.м бўлган учта кўргазмалар залига ва 1149 кв.м. очиқ майдонга жойлаштирилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, кўргазма-ярмаркада 220 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона машинасозлик, автомобилсозлик саноати, элект¬ротехника, қурилиш, кимё саноати, оғир ва енгил саноат, фармацевтика, озиқ-овқат, нефть ва газ соҳаларидаги компонентлар ва хомашёни ўз ичига қамраб олган 10 мингдан ортиқ тайёр маҳсулот турлари билан иштирок этдилар.

Шуни қайд этиш керакки, Таиланд, Қувайт, Туркия, Франция, Хитой, Россия, Афғонистон ва Қирғизистон каби давлатлар ишбилармонлари мазкур кўргазмага алоҳида қизиқиш билдирди ва энг кўп ҳамкорлик шартномаларини имзолади.

Импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини Ўзбекистонда йўлга қў¬йиш борасида қатор ишлар режалаштирилди.

Жумладан, шу йилнинг бошидан бугунги кунга қадар локализация дастурига киритилган 750 та лойиҳа бўйича 5 триллион 781 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар 1 миллиард 163 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар экспорти эса 350 миллион АҚШ долларига тенг.

Ўзбекистон иқтисодиё¬ти ютуқларини намойиш этувчи “Made in Uzbekistan” кўргазмасида маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, кичик бизнес корхоналарини саноат кооперациясига жалб қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Азиза ШЕРМАТОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"