Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1890
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110098
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 548
Главная "БИРЖА" Ноёб дурдоналар хазинаси

museum_160Нафақат Амударё ва Оролбўйи, балки бутун Марказий Осиё маданияти ва санъати дурдоналари жамулжам бўлган маскан – Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейи Ўзбекистондаги энг ёши улуғ шундай даргоҳлардан биридир. Бу музей 1929 йил илмий-тадқиқот институти сифатида Тўрткўл шаҳрида фаолият бош­лаган. 1934 йилда унга “давлат музейи” мақоми берилган. Қорақалпоқ тарих-ўлкашунослик музейи сифатида иш юрита бошлаган бу маскан 1944 йилда Тўрткўл шаҳридаги сув тошқини сабабли Нукусга кўчирилган.

Музей ўз фаолиятини 88 йил аввал 10 дона экспонат асосида бошлаган бўлса, бугунга келиб унинг фондларида 66 мингдан ортиқ экспонат сақланмоқда. Шулардан 400 дан ошиғи ноёб экспонатлардир.

Музей табиат, археология ва этнография, янги тарих бўлимларидан иборат. Музей коллекцияси экспонатлар турига қараб 7 фондга бўлиниб сақланиб келинмоқда. Улар қорақалпоқ халқининг бой тарихи ва санъатини, табиатини намоён этади.

Музей фондлари доимо янги экспонатлар билан тўлдирилиб келинмоқда. Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон “Олтин меърос” фонди, “Орол олтин меъроси” фонди, олий ўқув юртлари, коллеж, лицей, мактаблар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Музей Тошкент ва Қарши шаҳарларида, Марғилон туманида ташкиллаштирилган анъанавий фестивалларда ўзининг бебаҳо экспонатлари билан иштирок этиб, 1-даражали дип­лом билан тақдирланган ва совринли ўринларни эгаллаган.

Музей экспонатларига жаҳонда ҳам қизиқиш катта. Хусусан, музей экспонатларини ўрганган инглиз этнограф олимлари Дэвид ва Сюзанн Ричардсонларнинг катта ҳажмдаги “Этнография каракалпаков дельты Амударьи” номли фотоальбоми чоп этилди. Бундан ташқари, германиялик тарихчи Олоф Гюнтер қорақалпоқ халқи тарихини яқиндан ўрганиб, бир нечта илмий ишлар олиб борди. Музей экспонатлари асосида француз тилида профессор А.Мўминов, Мария Сзуппе, А.Идрисовнинг “История Каракалпакстана” альбом-каталоги, шунингдек, 2014 йилда этнограф олим М.Қарлибоевнинг “Қорақалпоқ кийими” фотоальбоми босмадан чиқди.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"