Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2819
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105808
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 258
Главная "БИРЖА" Сайёр ўқув курси

tadbirkor_uquv_16023 октябрь – 4 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида Президентимизнинг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида сайёр ўқув курси ўтказилди. У Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкиллаштирилди. Машғулотларда эса вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларнинг 56 нафар юридик хизмат ходими ва 20 нафар адвокат қатнашиб, билим ва малакаларини оширдилар. Тингловчиларнинг аксарияти туман ва шаҳар ҳокимликларида, Навоий давлат кончилик институти, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, вилоят бандлик, соғлиқни сақлаш, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари ва бошқа идораларда ишлаётган ҳуқуқшунослардан иборат бўлди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар юртимизда юридик хизмат ходимларига алоҳида эътибор қаратилаётганини, сайёр равишда ташкил қилинган ушбу ўқув курси ҳам ана шу ғамхўрликнинг бир намунаси эканини, бундай имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигини, машғулотлар жараёнида берилган билимларни пухта ўзлаштириб, амалиётга татбиқ этиш фойдадан холи бўлмаслигини алоҳида уқтириб ўтдилар. Сўнгра Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари, юридик фанлари доктори, доцент Х.Маматов раҳбарлигидаги профессор-ўқитувчилар гуруҳларга бўлинган тингловчиларга сабоқ беришга киришдилар.

Сайёр ўқув курси икки ҳафта давом этди. Машғулотлар поёнига етгач, тингловчиларга сертификатлар топширилди. Айни кезларда Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, вилоят миқёсида йирик илмий-амалий конференция ва анжуманлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ғайбулло ПРИМОВ,

Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими бошлиғи.

Меҳнат мигрантлари ҳимояси йўлида

Мамлакатимизда меҳнат мигрантлари муаммоларига нисбатан муносабат тубдан ўзгарди. Шу боис, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳам бу борада халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Жумладан, агентлик томонидан бугунги кунда Россия Федерацияси, Польша, Жанубий Корея ва Япония билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу билан бирга, Қозоғистон, Туркия, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро англашув меморандумларини имзолаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Қолаверса, хорижда ишлаш ниятини билдираётган фуқаролар учун юртимизда зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дастлаб вилоятларда агентликнинг тўртта минтақавий бюроси фаолият юритган бўлса, ўтган давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикасида ва барча вилоятларда филиаллар очилди. Японияга кетувчи фуқароларни кетиш олдидан ўқитиш ва кўниктириш маркази фаолият бошлади. Японияга ишга кетадиган фуқаролар эндиликда ушбу масканда тайёрланиб, тил ўрганишади. Марказ фуқароларга бошланғич таълим бериш ва япон тили, маданияти, қонунларини ўрганишда яқиндан ёрдам беради.

Шу билан бирга, агентлик томонидан Санкт-Петербург Меҳнат ресурслари маркази билан меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва Россия Федерациясига юбориш бўйича Самарқандда марказ ташкил қилиш юзасидан меморандум имзоланди. Ушбу марказ ишга тушганидан сўнг республикамиз фуқароларининг ўқитилиши, тест синовлари, тиббий кўрикдан ўтказилиши ва тўлиқ ҳужжатлар тўплами билан Россияда ишлашга рухсатнома (патент) олиш учун юборилиши марказнинг ўзида амалга оширилади. Ҳозирда ушбу марказнинг очилишини жадаллаштириш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"