Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4792
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102353
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 803
Главная "БИРЖА" Конституциямиз – бахтимиз қомуси!

 

konstitutsiya_160_1Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, инсон омилига энг олий қадриятлардан бири сифатида қаралди, унинг шаъни ва қадр-қимматини эъзозлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш устувор вазифа даражасига кўтарилди. Бунинг учун демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш бош мақсад қилиб белгиланди. Бундан чорак аср муқаддам қабул қилинган, халқимизнинг мустақиллик ва эркинликни қўлга киритиш йўлидаги тинимсиз интилишлари меваси сифатида дунёга келган Конституциямиз ана шу йўналишдаги чора-тадбирларни ҳаётга изчил татбиқ этишимиз ва эзгу мақсадларимизга эришишимизда муҳим омил вазифасини ўтамоқда.

Конституциянинг туб моҳиятига келадиган бўлсак, у лотинча сўз бўлиб, ўзбекчада “тузилиш”, “тузук” маъноларини англатади ва ҳар қандай мамлакатнинг асосий қонуни саналади. Моҳиятан давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколатлари ва шаклланиш тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва шахснинг, шунингдек, сайлов ва суд тизимларини, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Миллий давлатчилигимиз тарихида, гарчи конституция деб аталмаса-да, давлатнинг бош мақсадини ўзида акс эттирувчи қомусий мақомдаги ҳужжатлар кўп бўлган. Жумладан, соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг “Тузуклар”и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос, алоҳида шаклдаги конституциявий хусусиятга эга ҳужжат ҳисобланган ва минтақа халқлари равнақига кучли ижобий таъсир кўрсатган.

Бинобарин, ҳозир амалда бўлган Бош қомусимиз ҳам уч минг йиллик тарихга эга миллий давлатчилигимиз тамойиллари негизида яратилди. Ўзида кўҳна Хоразм ва Сўғдиёна, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, ўзбек хонликлари тажрибаларини, халқимизнинг тарихий анъаналарини ва мустақиллик ҳақидаги кўп асрлик орзуларини мужассам этди. Уни яратиш ҳаракати эса мамлакатимиз ҳали истиқлолга эришмасиданоқ бошланди. 1990 йил 21 июнда Олий Кенгаш қарори билан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раислигида давлат арбоблари, депутатлар ва мутахассислардан иборат 64 нафар аъзони ўз сафига бириктирган комиссия тузилди. У икки йилдан ортиқ вақт мобайнида Конституция лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳужжатнинг дастлабки намунаси матбуотда чоп этилгач, олти мингдан зиёд таклиф-мулоҳаза билдирилди. Лойиҳани такомиллаштиришда улардан ва халқаро тажрибадан кенг фойдаланилди.

Энг муҳими, Бош қомусимиз шарофати ўлароқ, жамият ва давлат қурилишининг турли жабҳаларидаги муносабатлар, миллий қонунчилигимизни тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий механизм шакллантирилди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз парламенти томонидан, Конституция нормаларига мувофиқ, 16 та кодекс, 600 дан зиёд қонун қабул қилинди, 200 дан ортиқ халқаро шартнома олий ҳокимият доирасида тасдиқланди. Айни чоғда, унинг ўзи ҳам узлуксиз равишда такомиллаштириб борилди. Жорий йилнинг 31 майидан эътиборан янги ўзгартириш ва қўшимчалар билан тўлдирилди. Улар давлат ҳокимияти ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, “кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Олий Мажлис палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини бажаришдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини рўёбга чиқариш борасидаги масъулиятини ошириш, Конституциявий суд, унинг ваколат доираларини янада кенгайтириш, қонунлар устуворлигини таъминлаш, аниқ ва бир хилда тушунилиши учун уларга шарҳ бериш, конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш мақсадида киритилди.

Сирасини айтганда, бизнинг Бош қомусимиз жаҳондаги энг демократик конституциялардан биридир. Шунинг учун ҳам у давлатимиз ва жамиятимизни янада равнақ топтириш, демократик ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, фуқароларимиз тинч-хотиржам ва аҳил-иноқ яшашлари учун хизмат қилмоқда.

 

Миркомил БОЗОРОВ,

Навоий вилояти адлия бошқармаси

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"