Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4591
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107580
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 030
Главная "БИРЖА" Суратга муҳрланган лаҳзалар

 

tarix_surat_160Яқинда архив ҳужжатлари билан танишаётиб, илгари Самарқанд вилоятида нашр этилган “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасининг 1968 йил 31 июль сонида чоп этилган “Бир сурат тарихи” сарлавҳали мақола эътиборимни тортди. Муаллиф Г.Цилевичнинг ёзишича, у ушбу суратни ўша йил февраль ойида Самарқанд давлат университети бош ўқув биносида мутафаккир шоиримиз Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб намойиш этилган экспонатлар орасида кўриб қолган. Худди шу куни аудиторияларда шоир таваллудининг 525 йиллиги муносабати билан илмий сессия ҳам ўтказилган. Иштирокчиларни кўргазма экспонатлари билан таништирган академик Воҳид Абдуллаев танаффус чоғида бояги сурат ҳақида батафсил тўхталиб, қуйидагиларни сўзлаб берган:

– 1941 йил апрелида университетнинг филология факультети ўқитувчилари ва талабалари Навоий ҳазратларининг 500 йиллик юбилейига қизғин ҳозирлик кўришаётганди. Тантана тадбирларини бошқариш факультетда ташкил этилган адабиёт тўгараги аъзолари зиммасига юклатилганди. Тўгаракка Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида кўплаб илмий мақолалар ёзган филология фанлари доктори, профессор Абдураҳмон Саъдий етакчилик қилаётган, гуруҳ бошлиғи вазифасини эса битирувчи курс талабаси – 24 ёшли Шароф Рашидов бажараётганди.

Тўгарак аъзолари адабиётнинг долзарб масалалари бўйича илмий маърузалар тайёрлашар, адабий кечалар уюштириб, конференциялар ўтказишарди. Шу жараёнда уларнинг илмий савияси, поэтик диди ва истеъдоди ҳам намоён бўларди. Бора-бора тўгарак машғулотлари бутун Самарқанд маданий ҳаётида беқиёс аҳамият касб эта бошлади. Аммо ногоҳон бошланган уруш туфайли юбилей қолдирилди...

Мана, энди орадан шунча вақт ўтиб, Навоий номи билан аталган дорилфунунда унинг 525 йиллигига бағишланган тантаналар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганишга бағишланган ишлар намойиш қилинмоқда. Қўлимиздаги суратда эса “Алишер Навоий ижоди – ўзбек классик адабиётининг юқори чўққиси” деган мавзуда докторлик диссертацияси ёқлаган марҳум профессор Абдураҳмон Саъдий шогирдларига сабоқ бераётган лаҳзалар акс этган...

***

Дарвоқе, Абдураҳмон домла Самарқанд давлат дорилфунунида узоқ ишлади. Умрининг охиригача ўзбек адабиёти тарихидан маърузалар ўқиди. Алишер Навоий ижоди бўйича махсус курс машғулотлари ўтказиб, талай ёшларнинг шоир, ёзувчи ёки адабиётшунос бўлиб етишишига ҳисса қўшди.

Г.Цилевич мақолада Шароф Рашидовнинг талабалик даврига алоҳида тўхталган. “Бу инсоннинг номи эндиликда ҳеч кимдан изоҳ талаб қилмайди, – дея таъкидлаган муаллиф. – У университетнинг 5-курсида аъло баҳоларга ўқиётганида Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раиси ҳам эди. Сўнгги имтиҳонни топширишга улгурмай, Ватан мудофаасига отланди. Аввал Олмаотадаги пиёда аскарлар билим юртида бўлди, у ердан фронт сари йўл олди. Жанг майдонида чинакам ватанпарварлик намуналарини намоён этди. Кутилмаганда оғир яраланиб, қадрдон шаҳри – Жиззахга қайтди. У ерда бир муддат мактаб директори бўлиб ишлади, сўнгра Самарқандга келиб, вилоят газетасига муҳаррирлик қилди. Шу билан бирга, шеър ва ҳикоялар ёзишга киришди. Ўша кезлар уруш даврида битилган шеърларини тўплаб, “Қасос” номи остида чоп эттирди. Кейинчалик “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли”, “Кашмир қўшиғи”, “Қудратли тўлқин” асарлари, “Икки дил достони” киносценарийси билан эл назарига тушди.

Суратда Шароф Рашидов билан ёнма-ён ўтирган талабалардан бири хонадош дўсти Раҳим Муқимовдир. У ҳам тарих-филология факультетини битириб, Самарқанддаги педагогика институтида икки йил дарс берди. “Ўрта Осиё халқлари адабиёти” дарслик китобининг, “Садоқат”, “Уч отага бир ўғил”, “Умар Хайём” пьесаларининг муаллифи ва таржимон сифатида халққа танилди.

Асқад Мухтор эса кейинчалик республика миқёсида чиқадиган газета-журналларда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлади. “Опа-сингиллар”, “Туғилиш”, “Давр менинг тақдиримда”, “Қорақалпоқ қиссаси” каби йирик прозаик асарлари, “Катта йўлда”, “Пўлат қуювчи” поэмалари ва бошқа асарлари билан тилга тушди. “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Учинчи қатор охиридаги йигит Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонларча ҳалок бўлган истеъдодли шоир Бурҳон Турсуновдир. Бу йигит университетни битириб, Каттақўрғон туманида ўқитувчилик қилаётган кезлари фронтга чақирилганди. Ундан бизга “Ёдгор” номли шеърлар тўплами ёдгорлик бўлиб қолди. Бундан ташқари, она қишлоғидаги мактаб унинг номи билан аталади.

Қисқаси, ушбу сурат тарихи ғоят қизиқарли. Ундаги йигит-қизлар бугун таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланаётган таниқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидов билан бирга ўқишган, айримлари бирга жанг қилишган, жамиятда ўз ўринларини топиб, фидокорона хизматлари билан элимиз шуҳратига шуҳрат қўшишган...

 

Абдурасул САТТОРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"