Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2774
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105763
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 213
Главная "БИРЖА" Октябрь ойидаги савдо айланмаси 4,4 млрд. сўм

rfb_300Жорий йилнинг октябрь ойида фонд биржасида 21 та савдо сессияси ўтказилиб, 30 та акциядорлик жамиятининг 58,8 млн. дона қимматли қоғозлари билан 193 та савдо битими тузилди. Cавдо айланмаси октябрь ойида 4,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Таҳлиллар ўтган ойда жами савдо айланмасининг 77,9 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга

оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 12 октябрда “Stock Market” акциялар бозорининг асосий секциясида “Savdogarbank” АТБнинг 25,0 млн. дона акцияси билан 2,5 млрд. сўм миқдорида тузилди.

Имзоланган битимлар сони бўйича етакчиликни “Olchazor aziya” АЖ эгаллади. Ҳафта давомида ушбу жамиятнинг 2650 дона акцияси билан 79,5 млн. сўмлик 60 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Savdogarbank” АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 56,6 фоизи), “Turkiston” ХАТБ (19,8 фоизи) ва “SHIFOBAXSH BULOQ” АЖ (14,5 фоизи) ташкил этди. Ҳафталик савдо айланмасининг 91 фоизи улар улушидан иборат бўлди.

Ўтган ойда фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (80,7 фоиз) ва Тошкент (15,0 фоиз) вилоятидаги акциядорлик жамиятлари улушига тўғри келди.

Муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланган қимматли қоғозларнинг ликвидлилик коэффициенти октябрь ойида умумий ҳолда 1,21 пунктга етди. Ҳисобот даврида қимматли қоғозлар билан тузилган умумий биржа битимларининг 70 фоизи номинал қийматидан юқори нархда амалга оширилган. Энг юқори ликвидлилик кўрсаткичи агросаноат мажмуасига мансуб акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари бўйича кузатилди (10,94 пункт).

Шунингдек, ўтган ойда инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги қайд этилди, тузилган умумий битимлар ҳажмининг 84,9 фоизи, умумий битимлар сонининг эса 95,8 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра, инвестор сифатида жисмоний шахслар энг кўп тижорат банкларининг (91,8 фоиз) акцияларига юқори қизиқиш билдиришган.

Фонд биржасида йил бошидан буён 72,8 млрд. сўмлик
2 108 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 88 та эмитентнинг 1265,7 млн. дона қимматли қоғози сотилган.

Ўктам ОЧИЛОВ, 

“Тошкент” РФБнинг таҳлилий хизмати бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"