Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4788
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102349
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 798
Главная "БИРЖА" Кенг имкониятлар майдони

 

tadbirkorlik_5_160Хоразм воҳасида Ҳазораспни тадбиркор ва ишбилармонлар юрти дея аташади. Бу бежиз эмас. Зеро, туманда тадбиркорлик орқасидан ном қозонган кишилар жуда кўп. Ҳазораспликларнинг меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги туфайли бу ерда азалдан деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ниҳоятда ривожланган. Бу ерлик деҳқонлар етиштирган Ҳазорасп олмасининг ўзига хос таъмини нафақат воҳада, балки республикамизда яхши билишади. Савдогарларининг эса қадами етмаган жойнинг ўзи йўқ. Туркия, Хитой, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардаги ишбилармонлар билан ҳамкорлиги боис Ҳазораспда жаҳон бозори мақомини олган катта савдо комплекси вужудга келишида ҳам айнан тадбиркор кишиларнинг ўзига хос ўрни бор.

Шу маънода, ҳазорасплик ишбилармонлар хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик борасида бирмунча тажрибага ҳам эга десак муболаға бўлмайди.

Шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги кун талаби эса бошқача. Иқтисодий фаровонликнинг бирдан-бир мезони барча соҳалар бўйича ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш, саноатни ривожлантириш, хомашёдан қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш орқали жаҳон бозорида ўз ўрнимизни топишдир. Давлатимиз раҳбарининг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига асосан, Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрида эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилиши тадбиркорлик борасидаги имкониятларни янада кенгайтирди.

Бугунги кунда мазкур эркин иқтисодий зонада амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида “Ҳазорасп” ЭИЗ дирекцияси давлат унитар корхонаси шўъба мудири Мурод Давлетов қуйидагиларни гапириб берди:

– “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси учун 414 гектар ер майдони ажратилган. Ҳозирда ушбу ҳудуд чегараларини ўрнатиш, божхона пости ташкил қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш ишлари авжида. Ўз навбатида, эркин иқтисодий ҳудудда фаолият юритадиган ишлаб чиқариш корхоналари учун зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси яратилмоқда. Иқтисодий зонага янгидан қўшилган ҳудудларда самарасиз ва кам қувватда фойдаланилаётган 42 та объект жойлашган бўлиб, уларнинг барчасида коммуникация тизимлари мавжуд, ҳатто Питнак шаҳридаги эски саноат зонасига темир йўл ҳам ўзказилган.

Хоразм вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган ушбу эркин иқтисодий зонада барча соҳаларни ўз ичига олган қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:

– мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бош­қа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

– маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

– ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этиш ва уларнинг қарорлари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришдир. Эътиборли жиҳат шундаки, ЭИЗда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор имтиёзлар белгиланган бўлиб, улар ер, мол-мулк, фойда солиқлари, ягона солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, Республика йўл фонди ва Таълим жамғармаси учун мажбурий тўловлардан озод этилган.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва халқаро даражада маркировка қилиш, экспортга йўналтириш бўйича “Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК томонидан илмий ишлаб чиқариш маркази ташкил қилинди. “Асакабанк”нинг Ҳазорасп филиалини ташкил қилиш мақсадида туман марказидан бино сотиб олиниб, бугунги кунда реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Банк филиали тез кунларда иш бошлаши режалаштирилган.

Амалга ошириладиган лойиҳаларга тўхталадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февралдаги “Ўзбекис­тон Республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2017-2019 йилларда “Ҳазорасп” ЭИЗда 87,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги (шундан 6,2 миллион АҚШ доллари - хорижий инвестициялар, 73,1 миллион АҚШ доллари – ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва 8,3 миллион АҚШ доллари – банк кредитлари) жами 35 та лойиҳа амалга оширилиши белгилаб олинди уларнинг 6 таси озиқ-овқат саноати, 6 таси тўқимачилик саноати, 2 таси чарм-пойабзал, 11 таси машинасозлик ва электротехника саноати, 2 таси кимё саноати, 4 таси қурилиш материаллари, 2 таси ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва қоғоз целлюлоза саноати, 2 таси медицина саноати лойиҳаларидир. Бунинг натижасида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ҳамда 1708 та янги иш ўрни яратилади.

Бугунги кунгача “Ҳазорасп” ЭИЗ дирекциясига жами 16 та тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳужжатлар тақдим қилинган бўлиб, шулардан 13 таси эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг тегишли баённомалари асосида тасдиқланган. Маъмурий кенгаш баённомалари билан тасдиқланган, 36,9 миллион АҚШ доллари қийматидаги 13 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига кир ювиш машиналари, бир марталик тиббий қўлқоплар, гулқоғозлар, тўқимачилик маҳсулотлари, автомашиналар учун бамперлар ва вентиляция тизимлари ишлаб чиқарилади ва маҳаллийлаштириш дастурига асосан кўзланган мақсадлар босқичма-босқич амалга оширилиши таъминланади. Шунингдек, ушбу корхоналар томонидан 2018-2019 йилларда жами 108 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 25,3 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспортга йўналтирилиши назарда тутилмоқда.

Масалан, “Питнак панель” Ўзбекис­тон-Хитой қўшма корхонаси томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” вилоят филиали балансида бўлган, фаолият кўрсатмаётган собиқ “HAZORASP ROOF” МЧЖнинг биноси 2,6 миллиард сўмга сотиб олинганди. 3,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвес­тиция киритиш ҳисобига ушбу объектда сендвич панеллар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. Хусусан, бугунги кунгача корхонага 1,3 миллион АҚШ доллари ҳажмида хорижий инвестиция (Хитой томонидан) жалб қилинди. Жорий йилнинг октябрь ойида мазкур қўшма корхонада дастлабки маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланди.

“Хоразм гўшт инвест” МЧЖ томонидан ҳам қурилиши тугалланмаган маъмурий бино ва иншоотлар сут маҳсулотларини қайта ишлаш (пишлоқ ишлаб чиқариш)ни йўлга қўйиш мақсадида 300 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида сотиб олинган эди. Ушбу корхона жорий йилда ўз фаолиятини йўлга қўйиб, маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. Мухтасар айтганда, яратилаётган барча қулайлик ва имтиёзлар юртимиз тадбиркор ва ишбилармонларини янги-янги ғоялар сари илҳомлантираверади.

Меҳрибон ИСМОИЛОВА

ёзиб олди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"