Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4609
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107598
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 048
Главная "БИРЖА" Марказий банк:қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз даражасида қолдирилди

 

markaziy_bank_160Марказий банк маълумотига кўра, ушбу муассаса қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз миқдорида қолдириш бўйича қарор қабул қилган. Банк ахборотида макроиқтисодий ҳолат ва пул-кредит сиёсати таҳлили ёритилиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида пул-кредит сиёсати мак­роиқтисодий ҳолат, хусусан, юқори инфляция босими шароитида амалга оширилгани қайд этилади.

Таҳлилларга кўра, иқтисодиёт ва пул-кредит соҳасида шаклланган ушбу вазият, ички бозорда нархларнинг ўсиш суръатини секинлаштириш ва инфляциявий хатарларни чеклаш вазифалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини жорий йилнинг 28 июнидан йиллик ҳисобда 9 фоиздан 14 фоизгача оширишни тақозо этган. Бу эса банклар­аро пул бозорида ўртача фоиз ставкалари январь-июнь ойларидаги 8,1-9 фоиздан, III чоракда 12-12,2 фоизгача кўтарилишига олиб келган. Шунингдек, банклар томонидан иқтисодиётга ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ўртача 2 фоиз банддан кўпроққа ошиши кузатилган.

Депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг динамикасида ҳам ўсиш кузатилган. Июль-сентябрь ойларида юридик ва жисмоний шахсларнинг жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 11,9 фоиздан мос равишда 12,9, 13,5 ва 15,2 фоизгача кўтарилган. Бунда ўсиш, асосан, юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича фоиз ставкаларининг биринчи ярим йилдаги ўртача 6,4 фоиздан 11,4 фоизгача кўтарилиши билан изоҳланади.

Таъкидланишича, кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг кўтарилиши, асосан, қисқа муддатли ресурслар бўйича фоизларнинг ошиши ҳисобига рўй берган. Шу билан бирга, Марказий банк томонидан самарали банк назорати, хусусан, кредитлаш жараёнида тижорат банклари томонидан иқтисодий нормативларга қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб борилгани ҳам қайд этилади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида истеъмол баҳолари индекси бўйича ҳисобланган инфляция даражаси ўтган йилнинг мос даврига (2,2 фоиз) нисбатан юқори бўлиб, 7,8 фоизни ташкил этган. Мазкур даврда озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи бўйича нархларнинг ўртача ўсиши 7,6 фоизни (2016 йилнинг мос даврида 3,3 фоиз пасайган), ноозиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 8,6 фоизни (2016 йилнинг мос даврида ўсиш 6,4 фоиз) ҳамда пулли хизматлар бўйича тарифларнинг ошиши 7,0 фоизни (2016 йилнинг мос даврида ўсиш 7,0 фоиз) ташкил этган.

Кузатилаётган иқтисодий жараёнлар динамикаси давом этган ҳолда, қатъий пул-кредит сиёсатининг сақлаб қолиниши жорий йилнинг IV чорагида монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини минимал даражага пасайтириб, ушбу давр учун дастлаб прогноз қилинган кўрсаткичларга эришиш учун қулай шароит яратиб беради.

Марказий банк ахборотида баён қилинишича, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда миллий валютадаги активларнинг даромадлилигини сақлаб қолиш, реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини таъминлаш ҳамда иқтисодиётда пул таклифи суръатлари ўсишининг олдини олиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилган.

Г. МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"