Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3713
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101275
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 724
Главная "БИРЖА" Ҳамкорлик режалари тузилмоқда

hamkorlik_160Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудга келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва ушбу вазифалар ижросини таъминлашда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъулиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича ваколатли вакиллари билан ҳамкорликдаги меморандумни имзолашга бағишланган тадбирда бу алоҳида таъкидланди.

Партия фаоллари, Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва бошқалар ҳудуддаги барча маданий-тарихий мерос объектлари ҳамда қўриқхоналарга сайёҳларни жалб қилиш, туристик хизмат кўрсатиш соҳаси, миллий ҳунармандликни ривожлантиришнинг тарғиботини кучайтириш зарурлиги хусусида сўз юритди.

– Ушбу ҳамкорлик юзасидан белгиланган чора-тадбирлар вилоятда сайёҳлар оқими ва туризм хизматларини кенгайтириш, тармоқда янги иш ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини оширишга хизмат қилади, – дейди партия вилоят кенгаши раиси М. Назаров. – Шуни ҳисобга олган ҳолда соҳа ходимлари томонидан вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент туманларининг тоғли қишлоқлари ва Ангрен шаҳрида махсус “Меҳмон уйлари”ни ташкил этиш юзасидан аҳоли билан кўплаб мулоқотлар ўтказилди. Мазкур лойиҳанинг имкониятлари тушунтирилиб, таклифлар ўрганилди.

Тадбирда меморандумда белгиланган вазифалар таҳлил қилиниб, Тошкент вилоятида туризм йўналишидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди. Туризм соҳасига кадрлар тайёрловчи касб-ҳунар коллежларининг ўқув дастури, моддий-техник базасини ўрганиш, соҳа ривожига ҳисса қўшиш истагини билдирган тадбиркорларга янада кенгроқ шароитлар яратиш, меҳмонхоналар хизмати, жумладан, “Меҳмон уйлари”дан фойдаланиш лойиҳаси имкониятларини ўрганиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"