Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3663
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106652
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 102
Главная "БИРЖА" Чанг-чанг кўчалар...

chang_kuch_160Урганч шаҳридаги олийгоҳлардан бирининг талабасиман. Ҳар куни жамоат транспортида ўқишга қатнайман. Эрталаб топ-тоза, дазмолланган кийим-бош билан кўчага чиқарканман, сумкачамдан дастрўмолимни олиб, тиши оғриган бемордай оғиз-бурнимни беркитиб оламан. Шу кўйи бекатгача бораман. Ҳар тугул, автобус ҳам куттирмай ўз вақтида етиб келади. Бу борада муаммо йўқ. Аммо йўл чеккасига келиб тўхтаган уловга чиққунча ҳам бир неча сония кўз очгим келмайди. Атрофни қоплайдиган чанг-тўзон тарқалишини кутгандай туриб қоламан.

Паттачи эшик олдида турганча “Чиқасизми, синглим?” дея мулозамат қилади. Унинг юз-кўзи эса чанг аралаш аранг кўринади. Ҳозиргина уйда топ-тоза қилиб артиб чиққан ялтироқ туфлимга қараб, уялиб кетаман. “Шу кўйи аудиторияга кириб бораманми? Сумкачамда алоҳида латта олиб юришим керагов”, дейман-у, жимгина автобусга чиқиб, салондаги йўловчиларга қараб-қараб қўяман. Улар ҳам кўчалардаги чангдан азият чекиб, асфальт йўл чеккаларига йиғилиб қолган тупроқ, ахлат уюмларига, чиқиндиларга тўлиб кетаёзган бетон ариқларга эътибор қилишармикан, дейман.

Шу топда автобус кейинги бекатга келиб тўхтайди. Очиқ деразадан чанг ичкарига қуюндай ёпирилади. Тағин дастрўмолим билан юз-кўзимни беркитишга уринаман. Кўзим ўриндиқда ўтирган болакайга тушади. Дераза ойнасига қўнган чангга нималарнидир чиза бошлайди... Эсиз, чанг қўлларидаги микробларнинг зарари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Онаси бўлса қўлидаги пистани чақиб, пўчоғини дераза ойнасидан кўчага улоқтирди-ю, яна чўнтагидан олиб, чақишда давом этаверади.

...Автобус олийгоҳ бекатида тўхтади. Сакраб тушдим-у шундоқ арча яқинига бориб, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас ола бошладим. Бироз енгил тортгандай бўлдим. Аммо ҳар доим ям-яшил бўлгувчи арча дарахтига разм солдим-у, унга раҳмим келди. Чанг-ғубор арчанинг игна баргларини ҳам қоплаганига жуда-жуда ачиниб кетдим. Шу топда унинг устидан сув сачратиб-сачратиб ювсам-у, атрофни ям-яшилликка буркасам, худди ҳовлимиздаги кўм-кўк арчалардай яшиллигига гард юқмайдиган даражада барқ уриб ўсишига, бизга, ер юзидаги биз каби барча одамларга кўп-кўп кислород улашиб туришига ўз ҳиссамни қўшсам, дея хаёлимдан ўтказдим.

Шундай фикр ҳамма-ҳаммада бўлса эди, ободликка бурканаётган юртимиз янада файзли, кўркам, озода бўлар эди, дейман-у, машғулот ўтадиган аудитория томон йўл оламан. Бугунги дастлабки сабоқни экология дарси билан бошлаймиз.

Хонага домламиз Ширин опа кириб келдилар. Салом-аликдан сўнг опа “Атроф-муҳит мусаффолиги ва саломатлик” дея мавзуни катта ҳарфлар билан доскага қайд қилиб қўйдилар.

– Мавзу моҳияти барчангизга тушунарли бўлса керак, – дея аудиторига юзланиб савол ташладилар. – Айтинг-чи, саломатлигимизни асраш нималарга боғлиқ, атроф-муҳит мусаффолиги учун нималар қилиш керак?

– Атроф мусаффолиги, энг аввало, озодаликка боғлиқ. Лоқайд, дангаса, бепарво одамларни “уйғотишимиз”, озодаликни сақлашга ўргатишимиз, керак бўлса, мажбурий чоралар қўллашимиз керак. Ҳар ким ўз хонадони, ҳудуди, теварак-атрофи озодалиги учун жавобгар, масъул бўлишини одат тусига айлантириш зарур, – дедим ўрнимдан шартта турганча сўзларимни бурро-бурро терарканман.

– Жавобингиз тўғри. Бу айнан биз кўзлаган мақсад, вазифа. Уни қандай амалга ошириш керак?

– Устоз, муаммонинг ечими ҳам ўзимизга боғлиқ...

Шундай дедим-у, беихтиёр автобусдаги ҳолатни кўз олдимга келтириб, ўйланиб қолдим...

Талаба қизнинг фикрларини оққа кўчирувчи

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

Изоҳ ўрнида: юқорида қаламга олинган ҳолат киши дилини хира қилиши табииий. Кўркам иморатлар, боғу роғлар, чиройли бинолар қад ростлаб, юртимиз чиройига чирой қўшиляпти. Аммо кўп ҳолларда узоқдан гўзал кўринган иншоотлар яқинига борсангиз, ҳудудга қарашли гулзору ариқларга ташланаётган турли чиқиндилардан кўз юмиб бўлмайди. Урганч шаҳридаги марказий универмаг олди ҳамиша одамлар билан гавжум маскан. Олдига борсангиз, юқоридаги каби аҳвол. Қўшкўпир тумани марказида бўлиб, кўчада пиёда юриш чангга беланиш билан баробар, деган хаёл ўтади кишида. Бир зум тинмайдиган транспорт воситалари қатнови йўл чеккасига учирадиган чанг сизни то манзилингизга боргунча ҳам тарк этмайди...

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"