Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3288
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111496
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 946
Главная "БИРЖА" Саломатлик – туман бойлик

botulizm_160_1Ҳаёт инсонга берилган энг улуғ ва олий неъматдир. Биз баъзан унинг қадрига унчалик ҳам етавермаймиз. Нимани йўқотсанг, шунинг қадрига етасан, деганларидек, соғлиқнинг қадрига ҳам биз кўпроқ касал бўлганимизда, бошимиз ёстиққа тегиб қолганида етамиз. Соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган оддий кунларимизда эса гўё шундай бўлиши керакдек яшаймиз, режалар тузамиз, уларни амалга ошириш учун куйиб-пишамиз. Аслида буларнинг бари бизнинг соғлиғимиз олдида хеч нарса эмас.

Техника ва тараққиёт қанчалик ривожланмасин, токи инсон бир нарсани – ўз соғлиғи ўз қўлида эканлигини анг­лаб етмаса, барча уринишлар зое кетади. Ҳозир айни куз-қиш фасли олдидан кишилар уйларида помидор, бодринг, саримсоқпиёз, бақлажон ва кўкатлардан қиш мавсуми учун консерваланган маҳсулотлар тайёрлайдилар.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, айнан куз-қиш мавсумида аҳоли орасида ўткир токсинли заҳарланиш – овқатдан заҳарланиш, яна ботулизм касаллиги кўп кузатилиб, улар баъзан ўлим билан якунланади.

Бу касаллик одамлар орасида оммавий, гуруҳли ва алоҳида жабрланишлар кўринишида кузатилади. Овқатдан заҳарланишлар кутилмаганда юзага келиши ва қисқа давомийлиги хусусияти билан характерланиб, овқат ёхуд консерваланган токсоинфекциялар, эскириб қолган ва турли бактериялар билан ифлосланган овқатларни истеъмол қилиш оқибатида пайдо бўладиган бир гуруҳ касаллик­лар киради. Шу боис, маҳсулот танлаётганимизда унинг яроқлилик муддатига, сифатига алоҳида эътибор беришимиз, ёшларимизга ҳам истеъмол маданияти ва ҳуқуқларини сингдиришимиз лозим.

Энг ачинарлиси, ушбу касаллик ёш болаларда учраб, уларнинг иммун тизимига салбий таъсир этмоқда, баъзида эса фожеали тарзда кечмоқда. Ботулизм касаллиги катта ва кичик ёшдагилар ўртасида ўзининг оғир кечиши, ўлим кўрсаткичлари юқорилиги билан бизнинг олдимизга кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяди. Касалликнинг мураккаб томони шундаки, уни грипп сингари эмлаб ёки дизинтерия сингари антибиотиклар билан даволаб бўлмайди. Унинг микроблари ҳавосиз муҳитда, аксарият консервалашда кузатилиб, унга ошқозон шираси таъсир қилмайди, ривожланган микроблар ўзидан илон заҳридан бир неча юз марта кучли токсин (заҳар) ишлаб чиқаради. Ачинарлиси, инсонлар билиб-билмай тантаналар, айниқса, тўйларда уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларидан стол безашда фойдаланиб, эътиборсизликлари оқибатида кўплаб одамларнинг оммавий равишда заҳарланишига сабаб бўладилар.

Ботулизмдан огоҳ бўлиш, таълим муассасаларида бу ҳақда кенг тушунтириш ишлари олиб боришни таъминлаш лозим. Бу нафақат соғлиқни сақлаш ходимлари, айни дамда оналар, қолаверса, ўз соғлиғини қадрловчи ҳар бир кишининг вазифасидир. Бу хавфли касаллик ҳақида токи ҳар бир инсон керакли хулосани чиқариб олмагунича, у республикамизда умуман қайд этилмагунча ҳар биримиз бонг уришдан чарчамаслигимиз лозим.

Муқаддас ЮСУПОВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"