Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5087
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126155
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 605
Главная "БИРЖА" Кибер таҳдидларга қарши кибер саводхонлик

antivirus_160Бугунги глобаллашув даврида ахборот хавфсизлиги муҳим ўрин тутмоқда. Бу каби масалаларни ҳал қилиш учун кўплаб мамлакат олимлари, мутахассислари тинимсиз изланишда. Айниқса, мутасадди раҳбарлар, ташкилот бошқарувчилари, тадбиркорлар, қўйингки, барча учун кибертаҳдидга қарши курашиш муҳим. ESET компанияси ва Softline Education ўқув маркази ҳамкорлигида МДҲда биринчи бўлиб юртимизда очилган ESET академияси ана шу мақсадларга хизмат қилади. Мазкур академия ахборот хавфсизлиги мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни сертификатлаш, киберсаводхонликни шакллантиришни мисол қилган. Бу, шубҳасиз, бутун минтақада кибертаҳдидлар хатарини пасайтиришга кўмаклашади.

Таъкидлаш жоизки, ESET академиясининг Softline Education ўқув маркази базасида очилиши ўзига хос лойи­ҳа бўлиб, тингловчиларга ESET компанияси томонидан ишлаб чиқилган ечимлар ёрдамида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тўлиқ ҳажмдаги билимга эга бўлиш имконияти яратилади. Ўқув модулларида ишчи станциялар, файл, почта серверлари, интернет-шлюзлар, мобиль қурилмаларнинг вируслар ва бошқа зарарли дастурлардан ҳимояланишни таъминловчи ESET корпоратив маҳсулотлари кўриб чиқилади. Тармоқни ҳимоялашни масофадан туриб ва марказлаштирилган тарзда бошқаришнинг созланиши ўрганилади.

– ESET NOD32 корпоратив ечимларининг оммалашуви ҳамда уларга бўлган қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда ва шуни ишонч билан айтиш мумкинки, ўқув курси ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар орасида талабга эга бўлади, - деди МДҲ мамлакатларидаги ҳамкорлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Александр Жмур. – Минтақада киберҳужумлар сони ошиб бораётганини инобатга олганда бу масаланинг долзарблиги янада яқинроқ кўринади. Мазкур ўқувлар корхоналарга корпоратив тармоқ ҳимоясини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради.

Ўқув материали тўлиқ равишда Softline Education ва ESET мутахассисларининг узвий ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, бу минтақа учун долзарб бўлган контентни шакллантириш имконини берди.

– Softline Education - компанияларнинг IT-мутахассислари ва офис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида тез ривож­ланаётган марказдир, – дейди мазкур ўқув маркази директори Ирина Пак. – Ўз олдимизга мамлакат бозоридаги компанияларда ишончли ва саводли IT-инфратузилмани шакллантиришга профессионал ўқув воситалари ва усуллари билан кўмаклашиш каби вазифани қўяр эканмиз, ахборот хавфсизлиги таъминланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Н.МАМАЗИЯЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"