Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2823
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105812
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 262
Главная "БИРЖА" Глобал фуқаролик таълими

 

global_fuqarolik_160“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, ЮНЕСКО МОСТ дастури бўйича Миллий қўмита билан биргаликда “Глобал фуқаролик таълими бўйича социологик тадқиқотлар ва ўқув курси” дастури доирасида “Ўсмирлар дунё ва ўзи ҳақида” мавзуида ижтимоий тадқиқот натижалари тақдимотига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда инсоният тамаддуни тараққиётининг ҳозирги босқичида глобал фуқаролик тинчлик ва хавфсизликнинг муҳим воситаси бўлиб, у ўзида ижтимоий ва иқтисодий адолат қоидаларини мужассамлаштиргани қайд этилди.

– “Глобал фуқаролик” тушунчаси атрофида кенг баҳс-мунозаралар бораётган ҳозирги пайтда ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти йўналишида ягона халқаро институционал доираларнинг шаклланишидан тортиб, ягона меҳнат, капитал ва технологиялар бозорини ташкил этиш масаласи ҳам ғоят муҳим ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, глобаллашув жараёнларининг ўсишини таъминлаб, глобал фуқаролик концепциясининг пайдо бўлиши учун асос яратади, – деди тадбирда “Ижтимоий фикр” маркази директори Раъно Убайдуллаева

Кейинги йилларда глобал фуқаролик ғояси бутун дунёда ва барча маданиятларда жамоат ташкилотлари, олимлар, фуқаролар гуруҳлари, оммавий ахборот воситалари томонидан томоша тадбирлари ва таълим дастурлари орқали илгари сурилмоқда.

– Ёш авлодни глобал фуқаролик ва бағрикенгликка ўргатиш, бу ғояларни улар онгига сингдириш БМТ томонидан таълимнинг уч устуворлигидан бири сифатида бежизга белгиланмаган, – деди ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси масъул котиби Алишер Икромов. – Ушбу муаммони ҳал қилишнинг муҳимлиги Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузасида ҳам айтиб ўтилди. Унда глобаллашув шароитларида БМТнинг ёшлар сиёсатини шакллантиришга ва амалга оширишга қаратилган ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди. Бу таклифнинг амалдаги, яъни ҳаётдаги татбиғи ҳам бўлиши керак, албатта. Демак, ҳозир олдимизда турган муҳим вазифалардан бири Ўзбекистон ёшларининг конвенциясини, ундан аввал эса декларацияни, яъни мажбурий бўлмаган меъёрий ҳужжатлар йиғиндисини ишлаб чиқишдир”.

Тадбирда “Ижтимоий фикр” маркази томонидан “Ўсмирлар дунё ва ўзи ҳақида” мавзусида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган ижтимоий тадқиқот натижалари тақдим этилди. Сўров натижалари асосида мамлакатимиз ўқитувчилар ва ўқувчилар учун “Глобал фуқароликни тарбиялаш” ўқув курси дастурини тайёрлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ҳилола САЛОЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"