Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5025
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126093
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 543
Главная "БИРЖА" Корхоналар фаолияти тикланмоқда

 

usish_160Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Фарғонада ҳам вилоят ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссия тузилди. Ушбу комиссия ишчи гуруҳлари томонидан вилоят ҳудудидаги 5049 та объект хатловдан ўтказилди. Бу жараёнда 3796 та объектнинг фаолият юритаётгани, 912 таси бузиб юборилгани, 341 та объект эса бўш тургани аниқланди.

Бўш турган аввал хусусийлаштирилган 341 та объектнинг 327 тасида мулкдорлари билан биргаликда улар негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва янги иш ўринлари яратиш юзасидан инвестиция лойи­ҳалари ишлаб чиқилди. Бу лойиҳаларда умумий миқдори 155,0 млрд. сўм ва 1,1 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция­ларни жалб этиш ва 5919 та иш ўрни яратиш белгиланган. Бунда тижорат банкларининг 63,1 млрд. сўм ва 1,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит ресурслари ажратилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, бўш турган аввал хусусийлаштирилган объект негизида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирмаган 6 та мулкдорнинг рўйхати солиқ органларига тақдим этилиб, уларга нисбатан солиқларни оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаш чоралари кўрилди.

Бугунги кунда корхоналар фаолиятини қайта тиклаш бўйича намунали ишларни амалга ошираётганлардан бири “Бешариқ Анис Қурилиш” МЧЖ раҳбари Шерзод Сойибназаровдир.

– Корхонамиз томонидан Бешариқ туманидаги собиқ момиқ фабрикаси бинолари негизида 2 млрд. сўм инвестиция киритилиши эвазига маиший хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуаси ташкил қилиниши кўзда тутилган. Ҳозиргача бу мақсадларга 2,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди ва қурилиш ишлари 85 фоизи бажарилди, – дейди Ш.Сойибназаров.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳридаги “Фарғона полиг­раф сервис” МЧЖга қарашли бинолар негизида 250,0 млн. сўм эвазига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, савдо дўкони, ёшлар учун спорт зал ҳамда тадбиркорлар ва ташкилотлар учун офис ташкил этиш кўзда тутилган ва лойиҳани ишга тушириш муддати октябрь ойига белгиланган. Ҳозир таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунига етказилди.

Фарғона шаҳрининг Истиқлол кўчасида жойлашган “Газ буюм сервис” МЧЖга қарашли собиқ ишлаб чиқариш базаси бино-иншоотлари негизида 2717,0 млн. сўм эвазига гардиш ишлаб чиқариш цехини қуриш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган ва лойиҳани ишга тушириш муддати декабрь ойига белгиланган. Бугунги кунда бу объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари 60 фоизга бажарилди.

Умуман олганда, вилоятда аввал хусусийлаштирилган, бугунги кунда фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини қайта йўлга қўйиш борасида бажарилаётан ишлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Абдували ҲАКИМОВ,

Давлат рақобат қўмитаси

Фарғона вилояти ҳудудий

бошқармаси етакчи мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"