Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2429
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105418
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 868
Главная "БИРЖА" Барқарор таъминот занжири

taminot_160Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда пахта толасини барқарор равишда етиштиришни ривожлантириш лойиҳасининг дастлабки натижаларини тақдим этди. Дастлабки 7 ой мобайнида лойиҳа доирасида фермер хўжаликларида пахтани барқарор равишда етиштириш стандарт тизимини жорий этиш учун инфратузилма ишлаб чикилди ва синов тариқасида жорий этилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги технологиялари диагностикаси амалга оширилди. Пахтачилик самарадорлигини ошириш ва механизациялашни жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ХМК бутун мамлакат бўйлаб пахтани барқарор равишда етиштириш стандартлари тизимини жорий этиш бўйича фаолиятини давом эттиради.

– Халқаро молия корпорацияси лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг пахта толасини етиштириш ва теришни модернизация қилиш, унинг самарадорлигини ошириш ва механизациялаш бўйича стратегик вазифаларини амалга оширишга ёрдам беради, – дейди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева. – Лойиҳа туфайли Ўзбекистон пахтачиликда илғор амалиётларни жорий қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон тўқимачилик саноатини ривожлантириш дастурига мувофиқ, 2020 йилга қадар корхоналарнинг салоҳияти республикада етиштирилаётган пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга имкон беради. Тўқимачилик маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш пахта хомашёсини барқарор равишда етиштириш билан чамбарчас боғлиқдир. Фермерлар билан биргаликда пахтани тўқимачилик корхоналарига етказиб бериш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш уларнинг маҳсулотларини йирик халқаро бозорларга олиб чиқишни енгиллаштиради.

– Ушбу лойиҳа орқали Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва ривожланишни қўллаб-қувватлаш ёрдамида Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик муносабатларини ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид қиламиз, – дейди Венгриянинг

Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто.

– Лойиҳа Фарғона ва Жиззах вилоятларида амалга оширилди. У тупроқнинг унумдорлигини ошириш, сувни тежаш, тола сифатини кўтариш, биохилмахилликга зарар келтирмаслик, муносиб меҳнатдан фойдаланиш каби ижобий хусусиятларни ўзида жамлаган, – дейди ХМКнинг агробизнес хизматлари бўйича ҳудудий бошқарувчиси Оксана Вароди.

Хусусий секторнинг барқарор равишда ривожланишга кўмаклашиш ХМКнинг стратегик мақсади ҳисобланади. Мамлакатимизда пахтачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳа Ўзбекистон хусусий секторининг мамлакат иқтисодиётидаги ролини оширишга йўналтирилган жараёнларни жадаллаштиради. Пахтани етиштиришда илғор тажрибаларни жорий этиш, шунинг­дек, юртимиз пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"