Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3778
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101339
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 789
Главная "БИРЖА" Давлат бюджети ижроси: таҳлил, таклиф

 

aktiv_160Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодийислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар иштирок этишди. Йиғилишда мамлакатимиз Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тингланди.

Берилган маълумотда қайд этилганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган кенг қамровли вазифаларни изчил амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни тубдан такомиллаштириш бўйича Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш натижасида ўтган 9 ой давомида иқтисодиётнинг барқарор, мувозанатли ва юқори ўсиш суръатларига эришилган. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўлган ялпи ички маҳсулот 5,3 фоиз, саноат тармоғи 4,1 фоиз, қишлоқ хўжалиги 3,5 фоиз, хизматлар кўлами 6,4 фоиз ўсган.

Бюджет даромадларининг бир маромда тушиши ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши бўйича кўрилган чоралар туфайли Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилган.

Айниқса, кейинги пайтда валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Давлат бюджетининг айрим муҳим параметрлари ижроси юзасидан қайд этилганидек, солиқлар ва йиғимларни тўлиқ таъминлаш, ҳудудларда янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, ишламаётган, иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини тиклаш орқали солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий бюджетлар харажатларининг самарадорлигини оширишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилган. Чунончи, ҳисобот даврида 20 090 та янги лойиҳа ҳаётга тат­биқ этилган, 1 863 та корхона молиявий соғломлаштирилган, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олиниши ва боқиманда қарздорликнинг ундирилиши ҳисобига бюджетга 579,8 млрд. сўм қўшимча даромад тушган.

Депутатларнинг алоҳида эътироф этишича, барча даражадаги бюджетлар мутаносиблиги таъминланган. Саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг жадал ривожлантирилиши эвазига жорий йил якуни билан бир қанча туманлар субвенцион ҳудудлар сафидан чиқиши ҳамда айрим субвенцион туманларда бу борадаги улушнинг камайишига эришиш кутилмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, Давлат бюджетининг сўзсиз ижросини таъминлаш ва кафолатган бюджетларни шакллантириш манбаларини кўпайтириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Йиғилиш иштирокчилари шуни алоҳида таъкидлашдики, бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлик ҳолати сақлаб қолингани энг муҳим масалалардан биридир. Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида қариялар, ногиронлар ва кичик ёшдаги болаларни соғломлаштиришга, ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлинмалари ва реабилитация марказларига жами 125,7 млрд. сўм сарфланган. 8,4 минг нафар муҳтож ногиронга протез-ортопедия маҳсулотлари ва 9,3 мингдан зиёд муҳтож фуқарога реабилитация техник воситалари бепул берилган.

Юртбошимизнинг жорий йил июль ойидаги тегишли қарори билан аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиб, фуқароларга арзон нархларда зарур дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилмоқда.

Йиғилишда айрим бюджет ташкилотларида маблағларнинг мақсадсиз сарфланишига, молиявий ҳуқуқбу­зарликларга йўл қўйилаётганлиги, шунингдек, баъзи тармоқларда тўлов интизомига риоя этилмаётганлиги оқибатида дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлар, бюджет олдидаги боқиманда қарздорликлар юзага келаётгани депутатлар томонидан ҳақли эътироз сифатида ўртага ташланди.

Шундан келиб чиқиб, мутасадди вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет маб­лағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши, бюджет ташкилотларида молиявий интизомга риоя этилишини таъминлаш бўйича масъулиятини ошириш ҳамда Бюджет кодексида белгиланган қоидаларнинг ижро этилиши устидан назоратни кучайтириш, бу борада парламент назоратидан янада самарали фойдаланиш бўйича амалий таклифлар билдирилди. Кун тартибидаги масала юзасидан бир қатор вазирлик ва идоралар вакилларининг ахборотлари тингланди. Тадбир якунида барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар эътиборга олиниб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, пойтахтимиздаги

С.Сирожиддинов номидаги академик лицейнинг бир гуруҳ ўқувчилари қўмита йиғилишида иштирок этиб, Давлат бюджети ижроси бўйича муҳокама жараёнини кузатиш имкониятига эга бўлишди.

Замира ТОЖИЕВА,

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"